Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши самарали курашиш учун тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Хусусан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларни самарали даволаш ва лаборатория текширувларини ўтказиш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун давлатимиз томонидан улкан саъй-ҳаракатлар амалга оширилаяпти. Ўз навбатида, юртимизда фаолият юритаётган ишбилармонлар ҳам беморлар ва қийин аҳволда қолган фуқароларга ёрдам кўрсатишда давлатимиз ташаббусини қўллаб-қувватлаб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишга интилишмоқда.
Хусусан, бугунги кунда PepsiCo компаниясининг юртимиздаги «International Beverages Tashkent» МЧЖ қўшма корхонаси хайрия лойиҳаси доирасида Белгияда ишлаб чиқарилган, 1,6 миллиард сўм миқдоридаги “Caelus Lite” эксперт тоифасидаги наркоз-нафас олиш аппаратларини харид қилиб, COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этди.
– Хайрия лойиҳасини амалга оширишдан олдин биз дунёда ва мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятни синчковлик билан ўргандик, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари билан маслаҳатлашдик, – дейди «International Beverages Tashkent» МЧЖ директори Музаффар Солижонов. – Шунга кўра, “Caelus Lite” эксперт тоифасидаги наркоз-нафас олиш аппаратларини сотиб олишга қарор қилдик.
Ушбу аппарат “МЕДЕC” компаниясининг анестезиология иш станциялари соҳасидаги 40 йиллик тажрибаси маҳсулидир. Ушбу аппаратнинг асосий вазифаси – анестезиология бўлиб, айни пайтда ўпкани тўла-тўкис сунъий шамоллатиш вазифасини ҳам бажаради. Умид қиламизки, ушбу аппаратлар коронавирусга чалинган, аҳволи оғир беморларнинг тезроқ соғайишига кўмаклашади ва шифокорларимиз фаолиятига яқиндан ёрдам беради. Биз хайрия ишларини давом эттириш ва мамлакатимизда коронавирусга қарши курашда муносиб ҳиссамизни қўшиш ниятидамиз.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати
Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида
“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz
Uzpharmagency расмий саҳифалари: