Найти в Дзене
Uzpharmagency

Халқ дардига дармонлар! (Барча дорихона ходимларига бағишланади)

Оглавление

Бизда шундай одат бор, ўзимизни мустақил даволашга ҳаракат қиламиз, яъни яқинларимиздан кимдир бетоб бўлиб қолса, одатга кўра шифокор олдига бориб ўтирмасдан, дарҳол аптекага, тахминан ўзимиз чамалаб ёки бирор бир яқинимизнинг маслаҳатига кўра керакли дориларни олиш учун югурамиз. Агар ўзимиз билмасак, аптекачининг бирор бир маслаҳат беришига умид қиламиз.

Бугун ҳам шу ҳолат давом этмоқда. Коронавирус хавфи бўлсада биз жонимиз оғриса уйда дарров дори излаймиз, дори ғаладонида керакли дори кўринмагач дорихона томон чопамиз.

Оқ халатли, кўзида самимият билан турган инсонга дардингизни айтасиз. У шифокор бўлмаса ҳам оқ халатдаку. У шифокор бўлмаса ҳам, сизга керакли тавсияларни бера олади. Сиз буни биласиз. Шунинг учун ҳам дорихонага борасиз.

Сизнинг ёки бирон бир азиз инсонингизнинг жони оғриқда. Сизга муҳим ҳақиқат шу. Соатга қарамайсиз. Тонгми бу, тунми бу. Хасталигингиз бўйича тегишли шифокорга мурожаат қилишдан яхшироқ, осонроқ.

Дорихона дарчасидан сизга хизмат кўрсатаётган шу инсон меҳнатини, унинг саломатлигини хатарга қўяётганингизни ҳеч ўйлаганмисиз?! Йўқ албатта. Керакли дорини оласизу қайтасиз. У ўзини хатарга қўйганини хис қилади. Маслаҳатини ҳам берган бўлса ажабмас.

“Азиз истеъмолчи. Сизга шу дори кераклигини биламан. Аммо бу сизга қанчалик фойда беради. Сиз керакли жойга мурожаат қилинг, шифокорга учранг, кейин рецептни олиб келсангиз...” , шундай деб кўрсин-чи..

“Ўз касбингга масъулият билан қарагин, умид билан келган инсонга мадор бўлиш ўрнига, шу гапларни айтасанми? Вазифанг дори сотишми? Сўраган доримни бер бўлди...” – бу сизнинг жавобингиз бўлади.

Уни эса вазифасини чинакам адо этаётганини хис қилмайсиз. Сизга тўғри маслаҳат бермаса виждони қийналишини билмайсиз. Оқ халатига доғ туширишни истамаётганини билмайсиз. Бу доғларнинг ҳар бири эса ҳаёт даққиқаларига тенглигини биласизми? Билмайсиз.

У кулганча сиз сўраган дорингизни беради. Ва яна ўзингизча дорини қимматлигидан ҳам нолиб қўясиз.

У эса таҳликани қучоқлаганча, кўнглини хижилга ўраганча хизматини давом эттиради.

Сиз ўхшаган дардман инсонларга бир кунда қанчасига хизмат қилади. Агар дераза пардасини кўтариб қаршингиздаги дорихонага бир разм солсангиз, у тик оёқда ўз вазифасини адо этаверади. Шунда соатга қаранг тунми у, кунми у.

У ҳам бир оиланинг отаси, ўғли, акаси, укаси, онаси, синглиси, опаси, турмуш ўртоғи. У ҳам соғлом ҳаётни истайди. У ҳам хотиржамликни истайди. Унинг ҳам илинадигани, топинадигани бор.

Таҳликалар турлича бўлади. Сўз билан, куч билан ва жим. У шу таҳликалардан яна бирини яшаб ўтмоқда. Коронавирус деган балони. У хавотир билан ишдан уйга қайтади. У соғинганларини қучоқлашга ҳам, уларни қаршисида туришга ҳам қўрқади.

Нима учун??? Сиз учун. Сизнинг оддийгина бепарволингингиз учун.

Сизга ташаккур, сизга минг бора ташаккур. Халқ дардига дармон инсонлар...

Муаллиф: Наргиза Камалова

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter