Бир неча кун аввал дастурхон атрофида ўтирганимда онам койиди: ғалати гапларни гапирасан, одамларга қўшилмайсан, овқат еб бўлганингдан кейин “омин” қилмайсан… Мен онамнинг сўзларини эшитиб аслида ундақа эмас демоқчи бўлдим, лекин, эътироз билдирмадим. Чиндан таомланиб бўлганимдан кейин ҳеч “омин” қилмайман экан. Сўнги марта қачон омин сўзини ишлатганимни эслолмайман, 15-20 йил бўлган бўлса керак. Тўғри дуо-фотиҳа қиламан, лекин фотиҳамни “омин” билан якунламайман. Олдинлари нега “омин” қилмаслигимни ўйлаб кўрмаган эканман, аммо 10 йиллар аввал бир маълумотни эшитганимдан кейин, атайлаб фотиҳамга “омин” сўзини қўшмайдиган бўлдим. Катталар дуо қилишаётганда омин сўзидан фойдаланишади, сўзнинг маъносини сўрасангиз тайинли жавоб айтишмайди, “мусулмонлар дуо (фотиҳа) қилишганда, ёки номоз ўқишганда ишлатишади, “борига шукур”, “ижобат бўлсин”, “тўғри” мазмунидаги сўз, деб мужмал жавоб беришади. Википедияга мурожат қилсангиз: Ами́нь (қадим юнончада ἀμήν, ивритда אמן, Аме́н — «to’g’ri», a