Найти тему
Uzpharmagency

2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб фитобарлар ташкил этилади. Хўш фитобар ўзи нима?

Фитобар нима?

Яқин вақтдан бери инсон соғлиғини тиклаши учун махсус барга кириб, бир ёки икки финжон ичимлик истеъмол қилиши кифоя бўлиб қолди. Ҳа, бу каби барлар оддий эмас, чунки бар сўзини олдига “фито” префиксининг борлигидир.

Бу нима дегани?

Соғломлаштириш марказлари, фитнес клублари, санаторийлар ва ҳатто оддий клиникалар – бу шифобахш ичимликлар таклиф этувчи фитобарлар мавжуд маскалар рўйхатининг асосий қисми. “Фито”сўзигрекчадан ўсимлик маъносини англатиб, фитобарларда таклиф қилинадиган ичимликларнинг барчаси шифобахш ўсимликлардан тайёрланади дегани. Ҳа, албатта, бу ерда бирор янгилик яратилмаган. Фитобарлардаги барча ичимликликлар ота-боболаримиз қўллаб келган, халқ табобати дармонлари, фақат замонавий кўринишда.

Ушбу муассасалар таклиф қиладиган маҳсулотлар қуйидагилардан иборат:

- ўсимлик чойлари;

- янги сиқилган шарбатлар;

- минерал сув;

- малҳам дорилар;

- дамламалар;

- кислородли коктейллар.

Фитобар менюсининг таркибиҳақида гап кетганда, шуни таъкидлаш керакки, ичимлик ва малҳамларнинг асосий мақсади танадаги табиий жараёнларни фаоллаштириш учун уни фойдали моддалар ва витаминлар билан тўйинтиришдир.

Финжондаги саломатлик

Ҳар қандай фитобар менюсида чойлар бўлади ва улар турлича:

Ферментсиз (оқ) чойлар. Улар C ва Б витаминларига бой, иммунитетни мустаҳкамлайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди, Р витаминига бойлиги туфайли юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатади.

Нимферментланган (яшил) чойлар.

Яримферментланган (бинафша, қизил, сариқ, кўкиш) чойлар.

Ферментли (қора) чойлар.

Бирор чойни истеъмол қилишдан аввал, албатта, мутахассис билан маслаҳатлашиш зарур.

Кислородли коктейллар ва хушбўй ҳидлардан баҳра олиш

Кислородли коктейллар бу кислород билан тўйинган шарбатлар. Кўпик қилиш учун желатин, тухум оқи, қизилмия илдизи ва бошқа аралашмалар ишлатилиши мумкин. Кўпинча коктейлларга витаминли қўшимчалар ҳам аралаштирилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу коктейллар танани тетиклаштириш хусусиятига эга, чарчоқни кетказади, метаболизмни яхшилайди, гипоксиядан халос этади, яъни кислород билан тўйинган тана кўпгина дардлардан халос бўлади.

Бундан ташқари, сўнгги пайтларда турли хил хушбўй ҳидли кислород билан нафас олиш учун махсус“арома станциялар” пайдо бўла бошлади. Кислород турли хушбўй ҳидлар билан тўйинган сув билан капсуладан ўтиб, ниқобга киради. Хушбўй ҳидларни хоҳишга қараб алмаштириш мумкин. Ушбу муоалажанинг таъсири кислородли коктейль ичган билан деярли баробар.

Соғликни мустаҳкамлашда ҳам ошириб юбормалик зарур. Мутахассислар фитобарга ташриф буюришдан аввал шифокор текширувидан ўтишни маслаҳат беришади. Шундан сўнггина тавсия этилган ичимликларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ.

Сизга саломатлик тилаймиз!

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter