Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги матбуот котиби Алипаша Аҳмедов карантин даврида аҳоли хонадонлари, тиббиёт муассасалари, айниқса, карантин объектларига узлуксиз тоза ичимлик сув етказиб берилаётганини маълум қилди. – Карантин шароитида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун барча чоралар кўрилган, – дейди А.Аҳмедов. – Ҳозирда юртимиз бўйича ичимлик сув таъминoти корхоналарида, жумладан, сув олиш иншоотлари, сувни зарарсизлантириш объектлари ва сув сифатини назорат қилиш лабораторияларида 12 минг нафарга яқин ходим тун-у, кун меҳнат қилмоқда. Сув таъминоти қорхоналари аҳолини эпидемиологик жиҳатдан хавфсиз, кимёвий таркибида зарарсиз сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ишларини олиб бормоқда. Ҳозирда сув таъминоти корхоналари бир кеча кундузда аҳолига 4 миллион метр куб сув етказиб бермоқда ҳамда 2,5 миллион метр куб оқова сувни чиқариб ташланмоқда. Юзага келган узилишлар фақат авария ҳолатларини бартараф этиш билан боғлиқ. Республикамиз ҳудудида марказлашган ичимлик сув м
Карантин сабаб ичаётган сувимиздаги хлор миқдори оширилдими?
13 апреля 202013 апр 2020
3
2 мин