Аҳоли ва транспорт ҳаракатланишига оид чекловларни ўз вақтида ўрнатмай, вируснинг назорат қилиб бўлмайдиган даражада тарқалиб кетишига йўл қўйган ва натижада карантин муддатини узайтиришга мажбур бўлган хорижий мамлакатларнинг аччиқ тажрибасидан кузатаётганимиздек, бу кўплаб одамларнинг нобуд бўлишига ва катта иқтисодий зарар кўришига олиб келмоқда. “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг санитария муҳофазаси санитария-карантин назоратини амалга ошириш ва чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш йўли билан таъминланади. Чекловчи тадбирлар (карантин) — юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирлари ва бошқа чора-тадбирлардир. Қонуннинг мазкур моддаси аҳоли, жумладан транспорт воситалари ҳарака
Одамларнинг транспортда, велосипедлар (скутерлар)да, пиёда ҳаракатланишига оид чекловлар ўрнатилиши қанчалик қонуний?
12 апреля 202012 апр 2020
8
1 мин