Юртимиздаги карантин шароитида барча фуқаролар турли шаклдаги тиббий ниқоблар билан ўзларини ҳимоялашга ҳаракат қилишмоқда. Хўш, биз учун оддий кўринган ниқоблар бугун қанчалик ишончли, ҳимояланиш даражаси қандай? Қайси халқаро стандартларга мос? Умуман, тиббиёт ниқоблари сизни вирусдан ҳимоялашига ишонасизми?
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “Quality Electronics” корхонаси қисқа муддат ичида иш бошлаган.
Юз нафардан ортиқ ишчи-ходимни ўз бағрига олган мазкур корхонага ҳамма карантин тартиб-қоидалари ўрнатилган. Кириш ва чиқиш қатъий назорат тартибида, тиббиёт ходимлари текшируви остида олиб борилмоқда. Шундай оғир вазиятларда ҳам халқимизни арзон ва сифатли ҳимоя воситалари билан таъминлашга бел боғлаган корхона масъуллари юқори сифат назоратига эга, халқаро талабларга мос, ишончлилик ва ҳимояланиш даражаси 95 фоиз бўлган KN-95 маркали тиббий ниқобларни ишлаб чиқариб, тегишли ҳудудларга, карантин шифохоналарига ва аҳолимизга етказиб бермоқда.
«Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 3 апрелдаги фармонлари билан тадбиркорларга солиқ, божхона ва кредит масалаларида қатор имтиёзлар ажратилди», – дейди корхона раҳбари ўринбосари Aбдумалик Бойматов. – «Биз ҳам ушбу имкониятдан самарали фойдаланган ҳолда халқимизнинг оғир кунида хизмат қилиш мақсадида умумий қиймати 2,8 млн доллар бўлган инвестиция лойиҳасини амалга оширдик. Лойиҳанинг кунлик қуввати 165 минг дона, бир ойда ўртача 4 млнга яқин тиббий ниқоблар ишлаб чиқарилади. Республика комиссиясининг корхоналарга қўйилган карантин талаблари доирасида барча ишлар ташкил қилинган. Ишчи-ходимларнинг касалликдан ҳимояланиш чоралари ҳам қатъий назоратга олинган.
КН-95 маркали тиббий ниқобларнинг ўзига хос хусусияти нимада?
Корхона бош технологи Дилфуза Раҳматуллаеванинг фикрига кўра, респиратор ниқоблар фильтр материалларидан тайёрланган бўлиб, 4 та ҳимоя қаватидан иборат. Биринчи қатлам спанбонд мато, микрон чанг фильтри, иккинчи қатлам фаоллаштирилган углерод матоси, бензоль-микрон чанг фильтрлаш функцияси, учинчи қатлам зич филтрли мато, тўртинчи қатлам спанбонд матодан иборат, бу ҳар қандай зарарли моддаларни фильтрлайди.
Тасаввур қилинг, янги коронавируснинг диаметри 0,1 дан 0,12 микронгача. Шунинг учун КН95 ниқобини кийиш вируснинг самарали олдини олади. Бунда кирган ва чиққан ҳаво, албатта, филтрдан ўтади. Оддий ниқобларда эса бундай имконият мавжуд эмас. Уни атиги 2 соатгина ишлатиш мумкин. Респиратор филтьрлар эса узоқ вақтгача сизни ҳимоя қила олади. Хавфсизлик ва ишончлилик даражаси анча юқори.
Хавфсизлик қоидалари тўлиқ таъминланганми?
Инқирозга қарши курашиш Республика комиссиясининг кўрсатмасига биноан фаолият юритаётган корхоналарда санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, улар ўз фаолиятини тегишли ҳудудида ташкил этиши, шунингдек, ишчиларни овқатлантиришни мазкур объэкт ҳудудида ташкиллаштириш қатъий белгиланган. Чунки, Президентимиз таъбири билан айтганда, ишлаб чиқариш тўхтаб қолмаслиги керак, айниқса иқтисодиётимизнинг драйвери бўлган соҳалар. Шундан келиб чиқиб, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ўз таркибига кирувчи корхоналарда ишлаб чиқаришни давом эттириш, уларга имтиёзлардан фойдаланишларига ёрдам бериш, экспорт режаларини ўз вақтида бажарилишига кўмаклашиб келмоқда.
Корхоналардаги ишчи-ходимларнинг ҳам фикрлари бизни қизиқтирди.
«Бинога киришимиз билан санитария-гигиена қоидаларига амал қилинган ҳолда тана ҳароратимиз ўлчанади, махсус қўлқоплар, ниқоблар ва устки ҳимоя халатларини кийган ҳолда ишлаб чиқариш ҳудудига кирамиз», – дейди корхона ишчиси Турсуной Aлматаева. – «Ҳар икки соатда ниқоб билан қўлқоплар алмаштирилади. Соғлигимиз тиббиёт ходимлари томонидан доимий назорат қилиб турилибди. Хабаримиз бор, бошимиздан оғир кунларни ўтказяпмиз. Aксарият одамлар уйларида ўтиришибди. Кўпчилик карантинда сақланмоқда. Биз эса ўз меҳнатимиз билан халқимизга, шифокор-ҳамширалар ва барча беморларга фойдамиз тегаётганидан, оз бўлса ҳам ҳиссамиз қўшилганидан мамнунмиз».
Сифатми ёки кафолат?
Бу икки хусусият биз таққан ниқобларда, албатта, ўз аксини топиши керак. Баъзида кўчада ниқобсиз юриш мумкин эмас ёки маъмурий жавобгарликдан қўрқиб, ҳаётимизни хавф остига қўямиз. Aтиги 2 соатга етадиган оддий ниқобларни ҳатто ҳафталаб тақиб юришга одатланиб қолдик. «Маска бўлса бўлди-да номигагина» қабилида иш тутадиган бўлдик. Aммо кутилмаганда вирус ҳужум қилиб қолгандачи? Инфекция бор ҳудудда бу филтрсиз ниқоблар сизга сифат ёки кафолат бера оладими? Aфсуски, йўқ!!! Шу боис, хоҳлардикки, юқори ҳимоя ва кафолатга эга тиббий ниқоблардан фойдаланайлик. Бу реклама ҳам эмас. Aксинча, сизнинг соғлигингиз учун куюниб айтилаётган гаплар…
Ўзэлтехсаноат ©️
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати
Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида
“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz
Uzpharmagency расмий саҳифалари: