Баҳорнинг таоми ялпиз сомсами билан бошланади. Бувижонларимиз ялпизни ёнбошга қадаб чиройли солланиб ўтирганларини кўп кўргансиз. Ҳовлиларимизда, дала ва боғларимизда униб-ўсадиган, айниқса ариқ бўйларида ялпизларнинг хушбўй ҳид таратишини айтмайсизми?! Бу бебаҳо ифорни қадрига етмаймиз. Қадимги Юнонистонда ялпиз ўсимлигидан хушбўй атир тайёрлашган экан. Бизнинг бувижонлар эса унинг табиий ифоридан баҳраманд бўлиб келишган. “Қари билганни пари билмайди” дейилади халқ мақолларида. Агар билишни истасангиз, ялпиз қариш ва саратоннинг асосий кушнадаси экан. Ялпиздан олинадиган эфир мойлари фармокологияда оғриқ қолдирувчи восита сифатида қўлланилади. Мушакларни бўшаштириш хусусияти сабаб бўғимлардаги оғриқлардан ҳам бундай мойлар қўл келади. Энг муҳими эса ялпиз антиоксидантларга жуда бой! 100 грамм ялпизда 20000 та антиоксидант мавжуд. Инсон учун эса ўртача 3000- 5000 донаси кифоя қилар экан. Демак, кунига 25 грамм ялпиз истеъмол қилсангиз, соғлом ва бардам бўласиз. Ялпиз чойга ёки таомл