Найти тему
Uzpharmagency

ЕОИИ ҳудудида дори воситаларини ишлаб чиқариш хусусиятлари

Евросиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Саноат сиёсати департаменти фармацевтика тармоғи ривожланишидаги глобал тенденцияларни, Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларда сўнгги беш йил ичида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми, шунингдек ички ва учинчи давлатлар билан савдо доирасида ушбу йўналишда Иттифоқ мамлакатларининг экспорт-импорт операцияларини таҳлил қилди.

2020-2024 йилларда ЕОИИ ва МДҲ минтақаларида иқтисодий ўсиш суръатларининг тезлашиши кутилмоқда. Таъкидлаш жоизки, мамлакатлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ ҳажми бўйича сезиларли даражада фарқ қилади.

2018 йилда глобал жаҳон дори-дармон бозорининг ҳажми 1,174 миллиард AҚШ долларини ташкил этди.

ЕОИИ бозорининг дунё бўйича улуши 2,6% ни ташкил қилади. 2021 йилгача жаҳон бозорининг кейинги ўсиши ҳар йили тахминан 5% атрофида прогноз қилинмоқда. Ушбу бозорда AҚШ, Япония, Германия, Швейцария ва Буюк Британия каби давлатлар пешқадамлик қилмоқда.

2018 йилда ЕОИИга аъзо давлатлар ҳудудида атиги 9,243 миллион АҚШ долларлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган, Россия Федерациясининг умумий ҳажмдаги улуши 90,8 % ни, Беларусники - 6,5 % ни, Қозоғистон Республикаси - 2, 4% ни, Aрманистон Республикаси - 0,2% ни, Қирғизистон - 0,04%ни ташкил этган. Aрманистоннинг фармацевтика тармоғи энг фаол ривожланмоқда. Сўнгги уч йил ичида қолган давлатларда ишлаб чиқариш суръатлари пасайган, пул муомаласи бўйича ўртача йилига 2-4%.

Фармацевтика бозори конъюктураси тартибга солиш ва савдолар соҳасидаги асосий иштирокчилар учун тобора шаффоф бўлиб бормоқда.

Иттифоқ фармацевтика саноатининг барқарор ривожланиши, шу қаторда 2018 йилда учинчи мамлакатлардан импортнинг камайиши, шунингдек ўзаро савдо айланмасида товар айланмасининг кўпайиши билан изоҳланади. Халқаро савдо майдонида  AҚШ, Германия, Швейцария, Франция, Ҳиндистон, Италия, шунингдек, Грузия, Тожикистон ва Ўзбекистон Иттифоқ мамлакатларининг асосий шерикларига айланди. Комиссиянинг Саноат сиёсати департаменти мунтазам равишда фармацевтика ишлаб чиқариш бозорининг ҳолатини саноат кооперацияси учун устувор тармоқ сифатида кузатиб боради. Евросиё иқтисодий комиссияси барча томонлар билан биргаликда жуда катта ишларни амалга оширди.

ЕОИҲ ва МДҲ мамлакатлари фармацевтика бозорининг эволюцияси ($)

-2

У ягона бозорнинг узлуксиз ишлашини ва унга дори-дармонларнинг киришини таъминлайдиган учта тизимга асосланади.

Бу, биринчи навбатда, 47 меъёрий ҳужжатни ўз ичига олган норматив ҳужжатлар тизими.

Иккинчидан, минтақавий таълим даражасида биринчи марта дори-дармонларнинг хавфсизлигини мониторинг қилиш халқаро тизимига тўлиқ интеграциялашган 34 дори-дармон ва тиббиёт буюмлари классификаторларидан иборат ягона кодлаш тизими.

Учинчидан, дори воситалари ва тегишли маълумотлар базалари реестридан ягона ахборот тизими. Бу дори-дармонларни рўйхатга олиш маълумотларини шаффоф кўриб чиқишга имкон беради ва дори-дармонларнинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги бўйича тадқиқотлар натижаларини ўзаро тан олиш учун асос бўлади.

Рўйхатдан ўтиш жараёни шаффофлигининг асоси Евросиё иқтисодий иттифоқининг ягона ахборот тизимида эълон қилинган жамоатчилик экспертларининг ҳисоботлари ҳисобланади. Ҳисоботларда дори воситаларини истеъмол қилувчилар, шифокорлар ва беморлар ушбу дори воситасини баҳолаш натижалари, унинг таъсир этиш билан боғлиқ далиллар, аъзо давлатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва эксперт ташкилотлари томонидан ушбу дори воситасига қўйилган хавфсизлик баҳолари билан танишишлари мумкин.

2020 йил Иттифоқ регуляторикасининг ривожланиши нуқтаи назаридан муҳим йил ҳисобланади. Бу йилни регуляторлар, эксперт ташкилотлари ва, албатта, рўйхатдан ўтиш тартибини олиш учун мурожаат этувчилар, ЕОИИ мамлакатларининг меъёрий-ҳуқуқий базасини биргаликда такомиллаштиришга бағишланиши керак.

2020 йил 31 декабргача бир йилдан кам вақт қолди, яъни дори-дармонларни рўйхатдан ўтказишга ариза беришда ЕОИИ аъзо давлатининг миллий қонунчилигига биноан тартибни танлаш имконияти якунлангунга қадар. Ва 6 йилдан кам - рўйхатдан ўтган дори-дармонларни миллий қоидаларга мувофиқ ЕОИИ талабларига мувофиқлаштириш.

ЕОИИнинг рўйхатдан ўтказиш тартиблари ва уларнинг шартлари тўғрисидаги ўтиш қоидалари 2 та ҳужжат билан белгиланган: аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан имзоланган Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида дори воситаларининг муомаласи бўйича ягона принциплар ва қоидалар тўғрисидаги битим ва 2016 йил 3 ноябрдаги 78-сонли Евроосиё иқтисодий иттифоқининг тиббий фойдаланиш учун дори-дармонларни рўйхатга олиш ва экспертиза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор.

Ушбу ҳужжатларда янги талабларга “қулай” ўтиш учун вақт оралиғида жойлаштирилиши керак бўлган бошланиш нуқтаси режалаштирилган эди. ЕОИИ доирасида биринчи ҳақиқий умумий бозор фармацевтика бозори бўлиши керак (2017 йил январь ойи). Умумий бозор дори воситаларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлайди, шунинг Иттифоқ мамлакатлари фармацевтика саноати ривожланиши ва улар ҳудудида ишлаб чиқарилаётган тиббий маҳсулотлар рақобатдошлигини ошириш учун мақбул шарт-шароитларни яратади, шу жумладанжаҳон бозорига чиқишни таъминлайди.

-3

ЕОИИнинг пайдо бўлаётган умумий дори бозори, бундай шароитда вақт ўтиши билан органик интеграциялашган майдонга айлана оладими? Шундай экан, ЕОИИга аъзо мамлакатларнинг фармацевтика саноати ҳолатини умумий Евросиё дори бозорини шакллантириш вазифаларини ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилиш ва унинг шаклланишига ёрдам берадиган омилларни ва ушбу жараённи мураккаблаштирадиган муаммоларни аниқлаш қизиқарли кўринади.

Сардор Кариев,

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори

Bong.uz

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter