Қуёш, булут ва яна қуёш. Баҳор... Табиат нозланиб сизни бағрига чорлаётган бўлса... Уйда ўтиришни хоҳламайсиз. Тоза ҳаво дейсизда, эшикни очасиз, аммо... ТЎХТАНГ! Бироз жиддийлашинг. Баҳор бўлса нима, нозланса нима, қўёш чиқса нима?! Ҳар баҳор ҳам шу бўлар такрор... Эсингизга тушган қўшиқ сизни аврамасин. Бу баҳор бошқача. Жуда бошқача... Унда булутлар патли ҳавони ютишдан бош тортди. Унда апрель на биринчи кун, на кейинги кун ҳам ёлғончилик қилмайди. Унда хатар, патли ҳавога кўринмас жодугардек ёйилди ва дунёни ваҳимага солди. Иложсизлик инсонни уйга қамади, иложсизлик юзимизга ниқоб тақтирди. Бу ниқоб айёрлик ниқоби эмас, бу ниқоб ҳимоя ниқоби. Шундай экан, ўзингизни ва яқинларингизни ҳимояси учун оғринманг. “Бир бемор аввал ота-онасига юқтирган. Отасидан яна 36 ҳамкасбига коронавирус ўтган. Ҳамкасбларидан бири 4 нафар қариндошига юқтирган. Ундан ташқари яна мулоқотда бўлганлардан 3 кишига касаллик ўтган. Бир кишидан 46 нафар одамга коронавирус тарқаган” — бу шунчаки хабар эмас. “Энг