Найти тему
Uzpharmagency

Тошкентда ниқоб ва қўлқопларни ташлаш учун контейнер ўрнатилмоқда

Фото: Экология қўмитаси
Фото: Экология қўмитаси

Тошкентда тиббий чиқиндилар — ниқоб, қўлқоп ва бошқа коронавирусдан ҳимоя воситаларини йўқ қилиш учун махсус контейнерларни ўрнатиш бошланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.

Қўмитанинг қайд этишича, коронавирус пандемияси сабаб тиббиёт чиқиндилари мисли кўрилмаган даражада кўп ҳосил бўлмоқда. «Мамлакатимизда ҳеч қачон бу қадар кўп дока ниқоблар, резина қўлқоплар, ҳимоя воситалари ишлатилмаган. Уларни ишлатиб бўлгандан кейин машиий чиқиндиларга аралаштириш, асло мумкин эмас», — дейилади хабарда.

Инфекция юқтириш эҳтимоли юқори бўлгани учун тиббий чиқиндиларни одатий маиший чиқиндилар билан аралаштирмаслик керак.

Фото: Экология қўмитаси
Фото: Экология қўмитаси

Шу мақсадда пойтахтнинг Миробод туманида фаолият юритаётган «Мироншоҳ» ва «Раҳнамо» муқобил санитар тозалаш хусусий корхоналари Hasher Week лойиҳаси билан ҳамкорликда янги лойиҳага қўл урди.

Корхоналар ўз тасарруфидаги чиқинди йиғиш майдончаларига (улар жами 14 тани ташкил этади) ишлатилган ниқоблар, резина қўлқоплар, турли хилдаги тиббий ҳимоя воситаларини ташлаш учун мўлжалланган замонавий чиқинди қутиларини ўрнатмоқда.

Манба: Gazeta.uz

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter