Найти тему
Uzpharmagency

Францияда коронавирусга қарши дори муваффақиятли синовдан ўтказилди

Француз олимлари COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган CARC-COV-2 коронавирусига қарши препаратни муваффақиятли синовдан ўтказди. “International Journal of Antimicrobial Agents”да нашрига таяниб Qalampir.uz сайти хабар тарқатди. 

Маълум қилинишича, татқиқотда инфекцияни антималариал дорилар гидроксихлорохин ва азитромициннинг комбинацияси билан даволаш усули синовдан ўтказилган. Бу моддаларнинг вирусга қарши самарадорлиги тўғрисида кўплаб шифокорлар, хусусан, хитойликлар хабар берган эди. 

Юқумли касалликлар шифохонасида ўтказилган тадқиқотда коронавируси юқтирган ёки вирус аломатлари бўлганлар иштирок этди. Тадқиқот иштирокчиларининг 16 нафари асосан антибиотиклар қабул қилди. Қолган 14 киши гидроксихлорохинни ўн кун ичди, бундан ташқари улардан олтитаси қўшимча равишда азитромицинни қабул қилди. 

Мазкур даволаниш натижасида бешинчи кун гидроксихлорохин ва азитромицин комбинациясини қабул қилган беморлар тузалиб кетди (синов CARC-COV-2 ни аниқламади). Шунингдек, тўққизинчи куни назорат гуруҳидаги беморлардан бири даволанди, улар еттинчи кунгача азитромицинни қабул қилмаган. 

Тадқиқот муаллифлари бу дастлабки натижалар эканини, бироқ умид борлигини таъкидлаб ўтган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter