Найти в Дзене
Uzpharmagency

Маҳаллий тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун қулайлик яратилди

Аввал хабар берилганидек, «Ўзстандарт» агентлиги ва Америка Қўшма Штатларининг ASTM International ташкилот билан Хамкорлик Битими имзоланиб, Битим доирасида ўн уч (13000) мингдан зиёд АҚШ стандартларини бепул олиш ва техник қўмиталарда қатнашиш  имконияти яратилди.

Коронавирус COVID-19 хавфли инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 1 апрел куни АҚШнинг ASTM International ташкилоти томонидан тиббий юз маскалари ва ҳимоя кийимлари учун ишлаб чиқилган 24 та стандарти олинди.

Ушбу стандартлар маҳаллий  ишлаб чиқарувчиларга тиббий юз маскалари ва ҳимоя кийимлари махсулотларини  жахон стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, махсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш хамда уларни  ички ва ташқи бозорларга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.

ASTM International ташкилоти стандартлари бўйича қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги ёки Агентлик хузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти“ давлат муассасаси (Стандартлар институти)га  мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter