Найти тему
Азизбек Хакимов

Юқори кўз ички босими: сабаблари ва тавсиялар

Кўз ички босими кўтарилиши — ҳавфли ҳолатдир, Бошланғич босқичларда ёмон ҳолатлар кузатилмаслиги мумкин, бироқ вақт ўтиши билан кўриш бутунлай йўқ бўлиши мумкин.

Кўз босими

Кўз олмаси ичида содир бўладиган босимнинг ошишидир. Агар босим ошса кўз соҳасида оғирлик ва бош чакка соҳасида кучли оғриқ пайдо бўлади. Агар кўз олмасида юқори босим анча вақт сақланиб турса глаукома касаллигига ва кўз нерви шикастланишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида кўриш қобилияти йўқ бўлишига сабабчи бўлади.

Кўз ички босимнинг ошиш ҳавфи 40 ёшдан ошган одамларда секинлик билан ривожланади. Бу ёшда ҳар йили офтальмолог мутахассис кўригига бориб туриш тавсия этилади.

Кўз босими махсус асбоб пневмотонометр ёрдамида ўлчанади.

Нима сабабдан кўз ички босими ошади?

Бир қатор кўз ички босими ошишига сабабчи омиллар мавжуд:

  • гипертония
  • стресс ўтказганлик
  • жисмоний зўриқиш
  • ақли зўриқиш
  • кўзнинг жароҳати ва яллиғланиши

Агар гипертония ва кўз яллиғланишлардан кейин ошса, бу ҳолатга жиддий эътибор берган ҳолда махсус даво схемаси асосида муолажа олинса дарҳол бартараф бўлади.

Агар стресс ва жисмоний ҳамда ақлий зўриқишларда кўз ички босими ошса албатта махсус кўзнинг даволовчи жисмоний машқларни бажариш ва мутахассис тавсияларига қатъий риоя қилиш мақсадга мувофиқдир.

С подпиской рекламы не будет

Подключите Дзен Про за 159 ₽ в месяц