Найти тему
Футбол хабарлари

Ди Мария коронавирус ҳақида: Ҳозир одамни ҳамма нарса қўрқитмоқда

Ди Мария коронавирус ҳақида: Ҳозир одамни ҳамма нарса қўрқитмоқда

"Пари Сен-Жермен" клуби ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария мамлакатдаги коронавирус пандемияси ҳақида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз барчамиз қанақадир ўзига хос ваҳимали вазиятларни бошимиздан кечиряпмиз. Ҳеч нарса қилмасдан уйда ўтиришга қарор қилганмиз. Биз ўзимизни ва болаларимизни касаллантиришни истамаймиз.

Мен кўп марта дўконга чиқиб келяпман, одамлар бир-бирларини ҳурмат қилаётганини кўряпман.

Тўғриси, ҳозир бизни ҳамма нарса қўрқитмоқда", - дейди FOX Sports нашри Ди Мария сўзларини келтириб.