Найти в Дзене
Uzpharmagency

Бухорода карантинда бўлган 72 нафар ватандошларимиз куни кеча оиласи бағрига қайтди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 24 март куни Индонезия давлатининг Жакарта шаҳридан 54 нафар юртдошимиз чартер рейс билан Бухорога олиб келинган эди. Олиб келинганларнинг барчаси Бухоро туманидаги “Жўйзар” санаториясига жойлаштирилганди. 

14 кунлик карантинга олинган фуқароларда олиб борилган чуқур тиббий текширувлар, лаборатор, махсус тест ва бошқа диагностик таҳлиллар натижасига кўра, ҳеч қандай касаллик аломатлари аниқланмади. 

Худди шунингдек, шу йилнинг 25 март куни Россия Федерациясидан “Москва-Бухоро” чартер авиарейси орқали вилоятда олиб келинган 250 нафар фуқаро ҳам карантинга олинган ва вилоят тери-таносил касалликлари диспансерида сақланган. Ўтган муддат ичида ана шу фуқаролардан яна 18 нафарида хавфли касаллик аломатлари қайд этилмаганлиги сабаб, жами 72 нафар ватандошларимиз ўзларининг доимий яшаш манзилларига жўнатилди. 

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, мутасадди ташкилотлар томонидан карантинда бўлган фуқароларни касаллик тарқатиш хавфи йўқлиги боис яшаш манзилларига етиб бориши учун барча чора-тадбирлар амалга оширилди. Бошқа вилоятлардан келган фуқаролар учун махсус поезд ташкил этилди. Санитария-эпидимеология қоидаларига риоя қилган ҳолда ўз уйларига кузатилди.

Улар уй шароитида маълум муддат давомида ҳудудий шифокор ва патронаж ҳамширалар томонидан тиббий кузатувда бўлишади.

Зариф Комилов, ЎзА

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида

“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон: (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Uzpharmagency расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Twitter