Айни пайтда дунё бўйлаб коронавирус тарқалишининг олдини олиш билан бир қаторда Covid-19ʼга чалинган беморларни даволаш ҳам барча давлатлар олдидаги долзарб масала бўлиб қолмоқда.
Германиянинг “Вельт” газетаси ёзишича, Европа Иттифоқида айни кунларда дори-дармон танқислиги юзага келмоқда. Европа Иттифоқи комиссияси Европадаги бир қатор фармацевтика уюшмаларига ёзма баённома билан мурожаат қилиб, ЕИ мамлакатларида яқин кунларда Covid-19 билан касалланган оғир беморларни даволаш учун зарур бўлган дори воситалари тугаб қолиши ҳақида огоҳлантирган.
Бу препаратлар асосан тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи, қайта жонлаштириш учун зарур дори воситалари, миорелаксант ва антибиотиклардир.
“Вельт” газетаси ва Лондондаги Журналистик суриштирувлар бюроси ихтиёридаги расмий мурожаатда Еврокомиссиянинг соғлиқни сақлаш бўйича комиссари Стелла Кириакидес Европадаги уюшмалар фармацевтика компанияларини номи келтирилган дори воситаларини шошилинч равишда кўп миқдорда ишлаб чиқаришга чақиришини сўраган. Хатда бу масалалар “ўта шошилинч” ижро этилиши керак деб алоҳида таъкидланган.
ЕИнинг бир неча мамлакатлари Дори воситалари бўйича Европа агентлигига (ЕМА) захирадаги ҳаётий зарур дори-дармонлар фақат бир ҳафтага етишини маълум қилган. Клиникаларнинг мурожаатида, қайта жонлантиришда зарур бўладиган жами 47 турдаги дори-дармонлар ўз ниҳоясига етаётгани ҳақида айтилган.
Интенсив терапия бўлимидаги Covid-19 вируси билан зарарланган ва сунъий нафас олиш аппаратига уланган беморларга 50 турдаги дори-дармонлар керак бўлади, жумладан, тинчлантирувчи дори воситалари ва интубация жараёнида фойдаланиладиган препаратлар, дейилади ёзма мурожаатда.
Шунингдек, мурожаатномада Европа Иттифоқининг баъзи мамлакатларида, жумладан, Испания, Франция, Швеция, Финляндия ва Австрияда оғир беморларни даволаш учун зарур бўлган дори воситалари тугаб бўлгани алоҳида қайд этилган.
Журналистик суриштирувлар бюросининг маълумотига кўра, дори воситаларининг танқислиги Covid-19 билан касалланган беморларни даволашда мавжуд муқобил дори воситаларидан фойдаланиш заруратига олиб келади. Бироқ, бу препаратларнинг катта ёшли беморлар саломатлиги учун кучли ножўя таъсири бўлиш эҳтимоли юқори.
Бу эса, ўз навбатида, даволаш сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса, бундай препаратларни қўллаш наркоз учун қўлланиладиган воситалар делерияни (Алаҳлаш, делирий – онг ўзгаришининг бир тури, воқеаларни англаш қобилиятининг бузилиши), яъни мия фаолиятининг оғир кўринишдаги бузилишига, бемор онгига, хотираси ва психомоторикасига ножўя таъсир қилиши мумкин.
Британия фармацевтика уюшмаси раиси Грег Бартон журналистларга берган интервьюсида бу эпидемия орқали юзага келган дори воситалари танқислиги беморларни оғриқ қолдирувчи дорилар билан таъминлаш масаласини 20 йил “орқага улоқтиради”.
Uza.uz
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати
Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида
“Uzpharmagency” телеграм каналида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланишда каналимиз манба сифатида кўрсатилиши шарт!
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz
Uzpharmagency расмий саҳифалари: