Хитойда коронавирус пандемияси деярли тўхтатилган бир пайтда бошқа би юқумли касаллик бўлган ҳантавирус сабаб бир киши вафот этди. Бу ҳақда “Global Times” нашри хабар берди.
“Юннан провинсиясидан Тиан исмли киши автобусда Шандонг провинциясига қайтаётганида ўзини ёмон ҳис қилган. У зудлик билан шифохонага олиб борилган ва ўша ерда вафот этган. Тианнинг ўлимига ҳантавирус сабаб эканлиги маъум қилинди", дейилади хабарда.
Шунингдек, автобусдаги 29 нафар йўловчилар ҳантавирус текшируви синовидан ўтган. Уларнинг тест натижалари тўғрисида маълумот берилмаган.
Ҳантавирус касаллиги ҳақида биринчи марта 1993 йилда АҚШда хабар берилган. Ушбу вирус одамларга сичқон ва каламуш каби кемирувчилар орқали юқиши аниқланган.
“Ҳантавирус ҳақида ташвишланишнинг ҳожати йўқ. Ҳантавирус касаллигини олдини олиш ва назорат қилиш мумкин. Уни олдини олиш учун вакцина мавжуд. Шаҳарларда унинг тарқалиши жуда паст суръатда кечади”, дейди Янг исмли шифокор.