Жорий йилнинг 20 март куни физик-кимё ва яримўтказгичлар физикаси соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Саидов Мухтор Сафарбаевич 89 ёшида вафот этди. Олимнинг вафоти муносабати билан Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги давлат раҳбарияти таъзия билдирди. Маълумот учун, Мухтор Саидов 1930 йилнинг 21 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Манғит шаҳрида туғилган. 1951 йилда Хоразм давлат педагогика институтини тугатиб, 1951-1954 йилларда Москва давлат университети аспирантурасида таҳсил олган. 1954 йилда номзодлик, 1970 йилда докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган. 1984 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган. Мухтор Саидов ўз меҳнат фаолиятини 1954 йили Хоразм давлат педагогика институтида катта ўқитувчи сифатида бошлади. Кейинчалик Самарқанд давлат университетида кафедра мудири лавозимида ишлади. Меҳнат фаолияти давомида Фанлар академияси Физика-техника институтида катта илмий ходим, лаборатория мудири, директор ўринбосари,
Таниқли олим вафоти муносабати билан Шавкат Мирзиёев таъзия билдирди
24 марта 202024 мар 2020
1 мин