Straus House (туяқуш бизнеси) - 319 кишининг умумий зарари 16,1 млрд сўм; Human (чет элда ишга жойлаштириш) – 1086 киши, жами 21 млрд сўмдан кўпроқ; Avto 60 oy (машина) – қарийб 19 минг киши, жами 57,4 млрд сўм; Аҳмадбой (судхўрлик) – 11925 киши, миллиардлаб сўм ва миллионлаб доллар... Бу жиноятларни битта нарса умумийлаштириб туради – қисқа вақт ичида бойиб кетиш истаги. Ҳар икки томоннинг мақсади шу - оз вақт ичида кўп фойда кўриш, фарқи бир томон жиноятчи, иккинчи томон эса жабрдийда. Худди шу нарсани ҳоким, прокурор, директор, раис бўлиб тайинланган ва кўп ўтмай пора, таъмагирлик, таниш-билишчиликка қўл уриб, қамалган кўп сонли амалдорлар мисолида ҳам кўрса бўлади. Ҳаммаси қулай фурсат берилгану, уни бой бермаслик учун рискли ишга киришган ва қилмишларининг миси чиқиб, қўлга тушиб қолган. Ҳали ошкор бўлмаган, қўлга тушмаган, аммо қисқа фурсатдан имкон қадар кўпроқ фойда олиб қолиш илинжида юрганлар қанча дейсиз. Хўш, нима учун деярли бутун бошли миллат, каттасидан кичигигача, а
«Ётиб қолгунча отиб қол» ёхуд зеҳниятимиз қисқа режалар тузишга мослашганми?
10 марта 202010 мар 2020
33
3 мин