Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
doc_killer@inbox.ru

Тиббий ниқоб операцияси.

Рус тилида битта сўз бор “гибкость”. Ўзбек тилида контекстдан келиб чиқиб таржима қилинади. Иқтисодиёт турли ўзгаришларга қанча мослашувчан, яъни “гибкий” бўлса, шунча ютади. Бутун дунёда тиббиёт ниқобларига талаб кескин ўсган, Хитойда ишлаб чиқариш ўлган пайтда, тадбиркорлар бозордаги бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилиши, шу баҳона бир-икки сўм ишлаб олиши табиий ҳол. Бу ахлоқ нуқтаи назаридан нечоғли тўғри — эллигинчи масала. Биздаги маълумотларга кўра, водий вилоятларида, Тошкентда тикувчилик, гигиена воситалари ишлаб чиқарадиган жуда кўплаб корхона ва цехлар шу кунларда оммавий равишда тиббиёт ниқоби ишлаб чиқаришга киришишган. Қизиқ тарафи, ушбу маҳсулотларга асосий бозор барибир Ўзбекистон эмас, балки қўшни мамлакатлар, шу жумладан, Хитой. Қўшимча ишчи кучи ёллашмоқда. Божхона қўмитамизнинг оғзини тўлдириб айтишича, “четда қайта сотиш режалаштирилган” қарийб 670 млн сўмлик тиббий ниқоблар аниқланиб, қўлга туширилибди. Экспортни кўпайтириш ҳақида кунига икки марта мажлис ўткази

Рус тилида битта сўз бор “гибкость”. Ўзбек тилида контекстдан келиб чиқиб таржима қилинади. Иқтисодиёт турли ўзгаришларга қанча мослашувчан, яъни “гибкий” бўлса, шунча ютади. Бутун дунёда тиббиёт ниқобларига талаб кескин ўсган, Хитойда ишлаб чиқариш ўлган пайтда, тадбиркорлар бозордаги бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилиши, шу баҳона бир-икки сўм ишлаб олиши табиий ҳол. Бу ахлоқ нуқтаи назаридан нечоғли тўғри — эллигинчи масала.

Биздаги маълумотларга кўра, водий вилоятларида, Тошкентда тикувчилик, гигиена воситалари ишлаб чиқарадиган жуда кўплаб корхона ва цехлар шу кунларда оммавий равишда тиббиёт ниқоби ишлаб чиқаришга киришишган. Қизиқ тарафи, ушбу маҳсулотларга асосий бозор барибир Ўзбекистон эмас, балки қўшни мамлакатлар, шу жумладан, Хитой. Қўшимча ишчи кучи ёллашмоқда.

Божхона қўмитамизнинг оғзини тўлдириб айтишича, “четда қайта сотиш режалаштирилган” қарийб 670 млн сўмлик тиббий ниқоблар аниқланиб, қўлга туширилибди. Экспортни кўпайтириш ҳақида кунига икки марта мажлис ўтказилаётган бир пайтда қўмита шунақа тадбиркорларга тегинмаслиги, жуда виждони қийналса, сифат сертификатини ҳам ўзи олиб бериши керак, аслида. Лекин булар “гибкий” тадбиркорлар йўлига тўсиқ бўлиб, арзимаган сабаблар билан халақит беришмоқда. 670 млн сўмлик ўша маскалар камида 1 млрд сўмга сотилар эди. Ўша пул охир-оқибат қаерга кетар эди? Катта-катта бойларимиздан фарқли ўлароқ, бу тадбиркорларнинг пуллари Ўзбекистонга келади.

Қачон ишсизлик камаяди? Қачонки, давлат идоралари одамларимизга халақит бермаса. Тиббий ниқоб олтинмиди? Ёки уранмиди? Ана боринг, Ўзбекистонда экспорти тақиқланган маҳсулотмиди? Албатта, Божхона қўмитаси эртага яна ўзини оқлаб, бир дунё изоҳ ёзиб чиқади ёки умуман, бундай фикрларимизни қоралаб чиқади.

Нима демоқчимиз? Ёрдам бера олмасак, қўллаб-қувватлай олмасак, экспортни кўпайтира олмасак, балки уларга шунчаки тегинмасмиз. Қаердадир 3 сўм зарар қилсак, 15 сўм фойда қилишимизга ишонамиз. ИМҲО, албатта.

Манба: http://bojxona.uz/uz/news/view/3624