Найти в Дзене

Камбағалликни қисқартириш бўйича таклиф

Муаммо Камбағаллик юртимизда кўп йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келди. Жорий йилнинг 24 январ куни Олий Мажлисга Мурожатномасида давлатимиз раҳбари бу ҳақида очиқ-ойдин гапирди ва тарихимизда биринчи марта камбағалликни қисқартириш устивор вазифа сифатида белгиланди. Таклиф Камбағалликни қисқартириш бўйича жуда ҳам кўп таклифлар бериш мумкин: ойликларни ошириш, таълим тизимини ривожлантириш, ривожланган технологияларни олиб келиш, иш ўринларини яратиш каби. Биз жуда ҳам оддий таклиф бермоқчимиз. Бошланишига ўн йил давомида аҳолининг маълум бир тоифасига давлат томонидан ойлик дотациялар (давлат томонидан эҳтиёжлар учун, қайтариб бермаслик шарти билан бериладиган ёрдам пули) бериш. Ҳар бир эри солиқ тўлайдиган ишламайдиган аёлга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (223 минг сўм х 2 = 446 минг сўм); Олти ёшгача бўлган ҳар бир болага БҲМнинг бир баравари (223 минг сўм) Қанча маблағ керак, қаердан олинади? Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2019 йилда Ўзбекистонн

Муаммо

Камбағаллик юртимизда кўп йиллар “ёпиқ мавзу” бўлиб келди. Жорий йилнинг 24 январ куни Олий Мажлисга Мурожатномасида давлатимиз раҳбари бу ҳақида очиқ-ойдин гапирди ва тарихимизда биринчи марта камбағалликни қисқартириш устивор вазифа сифатида белгиланди.

Таклиф

Камбағалликни қисқартириш бўйича жуда ҳам кўп таклифлар бериш мумкин: ойликларни ошириш, таълим тизимини ривожлантириш, ривожланган технологияларни олиб келиш, иш ўринларини яратиш каби.

Биз жуда ҳам оддий таклиф бермоқчимиз.

Бошланишига ўн йил давомида аҳолининг маълум бир тоифасига давлат томонидан ойлик дотациялар (давлат томонидан эҳтиёжлар учун, қайтариб бермаслик шарти билан бериладиган ёрдам пули) бериш.

Ҳар бир эри солиқ тўлайдиган ишламайдиган аёлга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (223 минг сўм х 2 = 446 минг сўм);

Олти ёшгача бўлган ҳар бир болага БҲМнинг бир баравари (223 минг сўм)

Қанча маблағ керак, қаердан олинади?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2019 йилда Ўзбекистоннинг 20-59 ёшгача бўлган аёл аҳолиси 9,256 миллионни ташкил қилади. Агар аёл аҳолининг ярми дотация олган тақдирда 4,628 млн. х 446 минг х 12 ой = 24 769 млрд. сўм бўлади.

6 ёшгача бўлган аҳоли эса 4,850 миллионни ташкил қилади. 4,850 млн. х 223 минг х 12 = 12 978 млрд. сўм бўлади. Аёллар ва болалар умумий миқдорда ўн йилга кўпайтирсак (24 769 млрд. + 12 978 млрд.) х 10 + 10% нарх-наво ва аҳоли сони ошиши = 415 217 млрд. сўм бўлади.

Бу сал кам Ўзбекстоннинг бир йиллик ЯИМси!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55 моддасига кўра: Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.

Ер, ер ости бойликлари ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойлик бўлса, уларни дотация шакилида аҳолига тақсимлаб бериш керак.

Олтин-валюта заҳираси (2019 йил 2 январ ҳолатига) 247 трл. сўмни ташкил қилади.

Бундан ташқари табиий бойликларимиз: нефт, газ, кўмир, уран, кумуш, мис, волфрамдан олинадиган даромад ва заҳиралар, қўшимчасига ер солиғи қолган 168 217 млрд. сўмни таъминлаши мумкин.

Ижобий томони

1. Аҳоли (камбағал) турмуши сезиларли даражада яхшиланади.

2. Дотация олидан аёллар ҳисобидан бир миллионга яқин иш жойлари эркак аҳоли учун бўшайди.

3. Оилавий муҳит (қадириятлар) яхшиланади.

4. Аҳоли сони ўсишига эришилади.

5. Фуқароларнинг давлатга бўлган ҳурмати ошади.

6. Аҳолининг давлат манфаатларига дахилдорлик ҳисси кучаяди.

7. Жиноятчилик камаяди.

Салбий томони

1. Давлат бюджети кўтаролмаслиги мумкин.

2. Ажратилган пуллар талан-тарож қилиниши мумкин.

3. Ўзбекистон табиий ресурсларини ўмараётган фуқаролар ва интернационал компанялар норозилигига сабаб бўлиши мумкин.

Танқидларга жавоблар

Аҳолига бундай миқдорда пул олиши умуммиллий боқимандаликка олиб келади.

Аслида бир оилага тўғри келадиган 670 минг сўм уларни қорнини тўйғизишга зўрға етади. Қишлоқ жойларда аҳоли тўйиб овқат емайди, вояга етмаган болалар пул топиш учун оғир шароитларда ишлашади. Бу пуллар эса уларнинг қорнини тўйғизиб вақтини фойдалироқ нарсаларга сарфлашига йўналтиради. Давлат аҳолинининг бўш вақти ва ижод қилиш салоҳиятини деградацион-паразитик тарзда йўқ қилишини олдини олиши керак.

Балиқ эмас, қармоқ бериш керак, дейдиганларга эса жавоб битта: олдин халқни балиқ бериб қорнини тўйғизинг, кейин халқни ўзи зўр қармоқларни ясаб олаверади!

Муаллиф: оддий одам