Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz ЯА. Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Фазлиддин Умаров Batafsil.uz мухбирининг саволига жавоб берар экан, Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажмини ҳисоблаш методогияси ҳали ҳам мавжуд эмаслигини айтди. "Очиғини айтадиган бўлсак, Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажмини ҳисоблаш методологияси ҳанузгача мавжуд эмас. Албатта, ўтган йили биз 50 фоиздан юқори бўлган яширин иқтисодиётга эга эдик, энди эса уни 30 фоизга туширдик деб ҳам айтишим мумкин, аммо бу тўғри бўлмайди. Аввалом бор, яширин иқтисодиёт ҳақидаги саволга жавоб бериш учун биз методологияни ишлаб чиқишимиз керак. Мазкур йўналишдаги ишлар Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда олиб борилмоқда", - деди у Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Шунга қарамай, унинг айтишича, солиқ идоралари олдига 500 минг ишчини қонунийлаштириш вазифаси қуйилган. "Агар ишчиларни қонунийлаштириш ҳақида гапирадиган бўлсак, бу - "яширин” иқтисодиёт мавжуд дегани. Аммо унинг
ДСҚ раиси ўринбосари: Ўзбекистонда ҳанузгача яширин иқтисодиёт ҳажмини ҳисоблаш методологияси мавжуд эмас
18 февраля 202018 фев 2020
9
1 мин