Найти тему
Новости Узбекистана Podrobno.uz

Ёмғирли беқарор об-ҳаво кутилмоқда. “Ўзгидромет” кейинги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берди

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзгидромет” кейинги ҳафтанинг батафсил об-ҳавоси бўйича маълумот берди.

Синоптикларнинг таъкидлашича: “Бугун республиканинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз, ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади. Бироқ кечга бориб Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқими кириши муносабати билан об-ҳаво шароитлари ўзгаради”.

Бундан ташқари, булутлар кўпайиши кутилмоқда. Тунда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида шимолий туманлардан ташқари ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Бундай шароит эртага кун бўйи давом этади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Ҳафта ўртасида совуқ ҳаво оқимининг таъсири айниқса кечаси ҳали сезилиб туради, тунги ҳарорат 1-3 даража совуққача пасаяди, пайшанбага келиб кундузи қуёш ҳароратни 10-15 даражагача илиқ қилади.

“Иш ҳафтасининг охирида об-ҳаво яна айний бошлайди. Жанубий ҳудудлардан нам ва илиқ ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда. Жума куни мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади, шимолий туманларда ёғингарчилик бўлади, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди”, - дея хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Тунги ҳарорат 0-5 даража илиққача кўтарилади, кундузи 10-15 даража атрофида бўлади. Бундай ҳарорат ойнинг шу даври учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан бир оз юқоридир.