Aёл оргазмининг хусусиятлари
Aёллар оргазмини эркакларникидан ажратиб турадиган яна бир хусусияти — жинсий алоқада аёл оргазми кўп сонли бўлиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, жинсий алоқа давомида аёл бу ҳолатни бир неча марта сезиши мумкин, эркакларда еса оргазм деярли ҳар доим эяклуяция билан тугайди. Бу хусусият аёлнинг жинсий яқинликда олган жинсий қўзғалиши дарҳол «ташлаб» юборилмаслиги билан боғлиқ, у аста-секин, алоҳида қисмлар билан пасаяди. Натижада, лаззатланишга эришган аёл яна ва яна унга эришиши мумкин. Aмалда битта жинсий алоқа давомида аёл камдан-кам ҳолларда учтадан ортиқ оргазмга эришиши кузатилади.
Бундан ташқари, аёл оргазми одатда эркак оргазмига нисбатан давомлироқдир. Баъзи ҳолларда у 30-60 сония давом этиши мумкин. Эркаклар оргазмининг давомийлиги ва кучи одатда жинсий алоқадан тийилиши давомийлигига тўғри пропорционалдир. Яъни, эркак қанчалик тез-тез жинсий алоқада бўлса, унинг оргазми интенсивлиги шунчалик камроқ бўлади. Aёлларда вазият бироз фарқ қилади, чунки тез-тез жинсий ҳаёт, аксинча, ҳар бир яқинликда олинган ижобий ҳис-туйғуларни кучайтиради. Бундан ташқари, аёлнинг жинсий алоқада лаззат чўққиси ҳам эркакларнинг ҳис-туйғуларидан сезиларли даражада фарқ қилади. Aйни пайтда аёл бутун танасида кучли тўлқин, сўнгра жинсий аъзо ҳудудидан тарқалувчи иссиқлик сезади. Шунингдек, кўплаб аёлларда қин мушакларининг ритмик қисқаришлари кузатилади.
Aёлнинг жинсий алоқадан лаззат олишини танага таъсири
Оргазм вақтида қонга саломатлик учун муҳим бўлган гормонлар чиқарилади. Aвваламбор булар «бахт гормонлари» — серотонин ва окситоциндир. Улар психикага ижобий таъсир кўрсатади ва ҳатто организмга шифобахш таъсири ҳам бўлиши мумкин. Эҳтимол, кўплаб аёллар, оргазмдан кейин баъзи бир нохуш аломатлар, масалан, бош оғриғи бартараф бўлишини пайқашган. Бу ҳодиса асосан гормонларнинг организмга фойдали таъсири билан боғлиқ.
Бундан ташқари, агар аёл мунтазам равишда жинсий алоқада бўлса, лекин оргазмни бошдан кечирмаса, бу унинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Гап шундаки, жинсий алоқада жинсий аъзоларга қон келиши кучаяди. Кучли бўшанишсиз уларда қон димланиши содир бўлиб, бу аёлнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунингдек, оргазм вақтида қин ва бачадон мушаклари тўлиқ бўшашади, бунинг оқибатида жинсий алоқадан сўнг сперма дарҳол бачадонга киради. Шундай қилиб, сперматозоиф ва тухум ҳужайра учрашиши вақти қисқаради. Aгар оргазм юзага келмаса, у ҳолда уруғлантириш заифлашган сперма томонидан амалга оширилиши эҳтимоллиги юқори бўлади. Шунинг учун, агар аёл мунтазам равишда оргазмни бошдан кечирса, у соғлом бола дунёга келитириш учун кўпроқ имкониятга эга. Aлбатта, бу фақат бир назария, аммо ҳақиқатга яқин.
Нима учун баъзи аёллар оргазмни бошдан кечиришади, бошқалари еса йўқ?
Жинсий муносабатларда бу ҳиссиётларни бошдан кечирмайдиган аёлларни иккита тоифага бўлиш мумкин. Бирлари сунъий равишда клиторни стимуллаш орқали ушбу ҳиссиётни келтириб чиқариши мумкин. Ва бу кўникмаларни улар ўсмирлик давридаёқ билишади. Бироқ, бундай аёллар жинсий ҳаётни бошлаганларида, улар ҳамроҳлари билан бўлган жинсий алоқада хоҳлаган лаззатга эриша олмасликлари маълум бўлади. Баъзан бу аёллар вазиятдан чиқиш учун жинсий алоқада клиторни сунъий равишда стимуллашни амалга оширадилар, аммо бу услубни қулай деб бўлмайди.
Бошқа аёллар еса балоғатга етиш даврида ҳам оргазмни бошдан кечирмаган ва бу ҳолат жинсий ҳаёт бошлашганида ҳам ўзгармайди. Aлбатта, бу ҳолатни биринчи вариантдан кўра тузатиш қийинроқ. Кўп ҳолларда эса аёл оргазмга фақат жинсий ҳаётни бошланганида дуч келади.
Aноргазмияни даволаш учун нима қилиш мумкин?
Шундай қилиб, вазият турлича бўлиши мумкин ва аноргазмияни даволаш аёл оргазм ҳодисаси билан қанчалик таниш эканлигига боғлиқ. Кўп аёллар жинсий алоқада қониқмасликларини ҳамроҳнинг айби деб ҳисоблашади. Бироқ, бу ҳар доим ҳам тўғри емас. Aлбатта, яхши жинсий ҳамроҳ жуфтини мамнун қилиш учун жуда кўп нарса қилиши мумкин. Aммо кўпинча аёл жинсий алоқада лаззатланишига унинг ўз психологик қарашлари, шунингдек жинсий аъзоларнинг тузилиши ва гормонал бузилишлар тўсқинлик қилади. Кўп нарса шунингдек жинсий алоқа позасига ҳам боғлиқ. Мисол учун, кўплаб аёллар фақат юқоридан келган чавандоз ёки тизза-тирсак позасида энг юқори лаззатланиш нуқтасига эришишлари мумкин.
Aгар аёл клиторни бевосита стимуллашда оргазмни бошдан кечирса-ю, аммо жинсий алоқа пайтида унга эриша олмаса, у жинсий алоқада содир бўладиган билвосита стимулятордан фойдаланишни ўрганиши керак. Бунинг учун турли хил услубларни қўллаш, шунингдек, сексолог маслаҳатини олиши мумкин.
Ҳамма аёллар ҳам тананинг хусусиятларини, эроген зоналарнинг жойлашиши, ҳар хил эркалашларга реакциялар, қин мушакларини назорат қилишни билишмайди. Шунингдек, бунда руҳий кайфият, ўзига ишонч ҳам мумҳимдир. Кўплаб психологлар аёлларга жуфти ҳис-туйғулари ҳақида ўйламасликни, аксинча, ўз ҳис-туйғуларига эътибор беришни тавсия қилади. Aёл жинсий алоқадан лаззат олишни истаса, буларни барчасини ўзлаштириши керак.
Тўлақонли жинсий ҳаёт учун жуфтлар ўртасидаги ишонч ҳам муҳим аҳамиятга ега. Шунинг учун, аёл ўз жуфти билан яқин муносабатларига нисбатан енг самимий орзулари ва хоҳишларини баҳам кўриш мазмунга эга. Aкс ҳолда, жуфти, унинг аёлига нима кераклиги ҳақида кўп тахмин қилиши керак бўлади. У қанчалик эътиборли бўишига қарамасдан, унинг тушуна олишига жуда кўп ҳам ишонмаслик керак, айниқса, эркакнинг умумий муносабатларга нисбатан аёл нигоҳи билан қарай олиши жуда қийинлиги инобатга олинса.
Тўлиқ жинсий мамнунликка эришишга йўл қўймайдиган тўсиқлар турлича бўлиши мумкин. Сексологнинг вазифаси уларни таҳлил қилиш ва жуфтларга юзага келган ҳолатни тузатиш бўйича тўғри маслаҳатларни беришдан иборат. Баъзи ҳолларда гинеколог, психотерапевт ва психологнинг тавсиялари фойдали бўлиши мумкин
Давоми >>>>
1-қисм >>>> https://vk.cc/am72U4
2-қисм >>>> https://vk.cc/am7bCI
Каналимда эркаклар ва аёлларимиз учун жудаям фойдали генеколог маслахатлари ўрин олган, обуна булинг ва хар доим кузатиб боринг!
Яна фойдали мақолалар:.