Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Россиянинг “Новапорт” компанияси билан ҳамкорлик борасида мухбиримиз берган саволга жавоб бера туриб, республика транспорт вазири Эльёр Ғаниев матбуот-анжумани давомида Ўзбекистон мамлакат аэропортлари бошқарувига хориж компанияларини жалб этиш учун тендер ўтказилиши ҳақида маълум қилди.
Эслатиб ўтамизки, Россиянинг “Новапорт” компанияси Самарқанд, Наманган ва Урганч шаҳарлари аэропортларини ўз бошқарувига олишни режалаштирган эди. Бунда Самарқанд аэропорти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида 2022 йилда янгиланиши лозим эди. Наманган ва Урганч аэропортларини беш йилда модернизация қилиш режалаштирилган.
Қисқа муддат берилганига қарамасдан, “Новапорт” ушбу лойиҳага қўл урмоқчи эди. Аммо бунинг эвазига компания аэропортларни 30 йил муддатга концессияга берилишини сўраган. Натижада мазкур объектлар бўйича музокаралар берк кўчага кириб қолган.
Ўзбекистон аэропортларига яна бир инвестор - Япониянинг Sumitomo Corporation компанияси қизиқиш билдирмоқда. У билан музокаралар декабрь ойининг бошларида бўлиб ўтди. Экспертларнинг фикрича, япониялик компания ҳам концессиянинг қисча муддатига розилик билдирмаслиги мумкин.
Шу билан Виктор Вексельбергнинг “Ренова” компаниялари гуруҳига кирувчи “Минтақалар аэропотлари” холдинги ҳам давлатимиз аэропортлари билан қизиқмоқда.
“Новапорт” билан ўтказилган музокараларни изоҳлаб, Эльёр Ғаниев ушбу жараён сўзсиз тендер асосида ўтказилишини билдирди.
“Сиз тилга олган компания (“Новапорт”) тўғридан-тўғри шартнома тузмоқчи эди. Бу борада бизнинг ёндошувимиз қатъий – ғолиб тендер орқали аниқланади. Қайси компания энг мақбул шартларни таклиф қиладиган бўлса, ўша бошқарувни олиб боради”, -деди у.
Транспорт вазирининг айтишича, Ўзбекистон аэропортлари бўйича хорижлик бошқарув компаниялари билан ҳамкорлик давлат хусусий шерикчилиги ёки концессия асосида амалга оширилади.
“Шу боис, японияликми ёки россиялик компаниялар аэропортларни бошқариши хусусида сўз юритиш барвақт. Тендер кўрсатади”, - дея якунлади вазир.