Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида "Нексия" ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, унинг йўловчиси эса бир ёшли қизалоқ шифокорларнинг барча уринишларига қарамай, Зарафшон тиббиёт муассасаси реанимация бўлимида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Конимех тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисмининг "а" банди (одамларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлаган йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон йўлларида январь ойида ҳар куни ўртача 4 киши ҳалок бўлган.