Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Пенсия жамғармаси бир қатор оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда пенсия ёшининг оширилиши бўйича тарқалган хабарни инкор этди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда. Эслатиб ўтамизки, яқинда бир қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда гўёки пенсия ёшининг оширилиши бўйича қарор қабул қилинганлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Бу эса ўз навбатида аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида асоссиз мунозараларга сабаб бўлди. Пенсия жамғармасидан олинган маълумотларга кўра, 2019 йил 21 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган йиғилишда Молия вазирлигига манфаатдор идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 апрелгача пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган. Айни пайтда Пенсия жамғармаси нуфузли халқаро молия институтлари, хусусан Жаҳон банки, БМТРД ва Россия Федерацияси Молия вазирлигининг илмий-тадқиқот молия институти мутахассисларини жалб қилган ҳолда, чет элнинг пенсия т
Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш режалаштирилмаган. Пенсия жамғармаси берган маълумотга кўра, пенсия миқдори ошади
7 февраля 20207 фев 2020
14
1 мин