Найти тему
Новости Узбекистана Podrobno.uz

Ўзбекистонлик бир миллион долларлик купюрани сотишга уринга

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Прокуратура ходимлари Наманган вилоятининг Уйчи туманида 1 миллион долларлик купюрани сотмоқчи бўлган кишини қўлга олишган.Бу ҳақида мухбиримиз хабар қилмоқда.

Жиноятчи танишининг ишончига кириб, унга хорижий банкдан қарз олишга ёрдам беришни ваъда қилган ва 1 миллион долларлик банкнотани сотишга уринган. У 10 минг доллар олаётган пайтда ушланган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 1 миллион доллар миқдоридаги банкнота эсдалик совғаси сифатида чиқарилган ва бу қонуний тўлов воситаси саналмайди.

Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.