«Global Firepower» энг кучли армиялар рейтингини янгилади: жами 137 мамлакат орасида Ўзбекистон 48-ўринни эгаллади. Ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон 39-ўринда эди. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари рейтингда қуйидагича жойлашди: Қозоғистон — 54-ўрин (ўтган йили — 50-ўрин), Туркманистон — 75-ўрин (ўтган йили — 80-ўрин), Қирғизистон — 91-ўрин (ўтган йили — 91-ўрин), Тожикистон — 94-ўрин (ўтган йили — 96-ўрин).
Афғонистон армияси ушбу рейтингда 74-ўрин (ўтган йили — 71-ўрин)дан жой олди. Дастлабки уч ўринда — АҚШ, Россия ва Хитой. Шунингдек, Ҳиндистон, Франция, Япония, Жанубий Корея, Буюк Британия, Туркия ва Германия етакчи ўнликда. Рейтингдаги охирги уч мамлакат — Суринам, Либерия ва Бутан. «Global Firepower» рейтинги 55 хил кўрсаткичга асосланади, қурол-яроғнинг нафақат умумий сони, балки хилма-хиллиги ҳам эътиборга олинади. Рейтинг асосланган формула кичик, аммо технологик жиҳатдан тараққий этган мамлакатларга йирик, бироқ технологиялари қолоқроқ мамлакатлар билан рақобатлаш