Найти тему
12-KANAL | OFFICIAL

Иордания қироли ИШИД қайта тикланганини эълон килди.

Иордания қироли ИШИД қайта тикланганини эълон қилди

Монарх ИШИДнинг қайта тикланиши Ироқ жамияти парчаланишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди ва бу хавф билан курашишда Ғарб мамлакатларини Боғдодга кўмаклашишга чақирди. Абдуллоҳ II нинг таъкидлашича, ИШИД нафақат Яқин Шарқ, балки Европа ва бутун дунёга таҳдид солмоқда.

Қиролнинг айтишича, ўтган 2019 йил давомида жиноий террорчилик гуруҳи Сурия ва Ироқда сезиларли даражада кучайди. Шунингдек, босқинчилар фаолияти Ливияда ҳам мустаҳкамланган.

Абдуллоҳ II , шунингдек, Ироқ жамиятидаги парчаланиш шароитида ИШИДнинг қайта тикланиш муаммосига ҳам дуч келинаётганидан ташвишдалигини билдирди. У халқаро ҳамжамият ҳозир ўша ерда бўлиши, бу хавфга аралашишга тайёр бўлиши ва Ироққа бунга қарши курашишда ёрдам бериши лозимлигини қўшимча қилди.