⚡️🇺🇸 АҚШ президенти Доналд Трампнинг ҳарбий ваколатлари чекланиши мумкин
Сенатор-демократлар эронлик генерал Сулаймонийни ўлдириш операциясининг муҳимлигини асословчи далиллар тақдим этилмагани учун Трамп маъмуриятини айбламоқда.
Шу боис бугун Вакиллар палатаси Президентнинг ҳарбий ваколатларини чеклаш бўйича резолюция қабул қилиш масаласини муҳокама қилади.
🇨🇳🇷🇺 Хитой Яқин Шарқдаги вазиятни мувозанатлаштириш мақсадида Россия билан стратегик ҳамкорликни кучайтиради
Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири вакили Гэн Шуан маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, халқаро ва минтақавий масалаларда Хитой ҳамда Россия позициялари жуда яқин ва ўхшаш. 🇻🇦🇮🇷🇺🇸 Рим папаси Эрон ва АҚШ ўртасидаги низога муносабат билдирди
— Эрон ва АҚШ орасидаги вазиятнинг кескинлашуви натижасида Яқин Шарқдан келаётган хатарли «сигнал»лар хавотир уйғотмоқда. Бундай ҳолатлар аста-секинлик билан тикланиш жараёнини бошидан кечираётган Ироқни яна қайта оғир синовлар гирдобига ташлаши мумкин. ⚡️🇮🇷 Эрон "Инқ