Найти в Дзене
12-KANAL | OFFICIAL

🇷🇺 Путиннинг Федерал мажлисга мурожаати бошланди.

🇷🇺Россия президентининг Федерал мажлисга йўллаган мактубида тилга олинган асосий масалалар:
СИЁСАТ
▪️Путин давлат Думасига Бош вазир ва ҳукумат таркибини тасдиқлаш ҳуқуқини беришни таклиф қилди.
▪️Бундан ташқари, президент ҳукумат раҳбарининг таклифига биноан парламент барча Бош вазир ўринбосарлари ва федерал вазирларни тасдиқлашини таклиф қилди. Ҳозирда ҳукумат таркибини тасдиқлаётган давлат раҳбари парламент тасдиқлаган номзодларни рад этиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
▪️Путин асосий давлат лавозимларида ишлайдиган одамларга икки давлат фуқаролигини тақиқлаш заруратини маълум қилди.
▪️Президент битта одам Россия президентлиги лавозимини икки марта эгаллай олмаслиги шарти билан Конституциядан "кетма-кет" сўзини олиб ташлаш ғоясига қўшилди.
▪️Президентликка номзодлар Россияда узлуксиз 25 йил яшаган бўлиши ва бошқа давлат фуқаролигига эга бўлмаслиги лозим.
▪️Путиннинг фикрича, Конституцияга ушбу ўзгартиришларнинг барчасини киритиш бўйича оммавий овоз бериш ўтказиш зарур.
ИЖТИМОИЙ

ИЖТИМОИЙ СОҲА:

▪️Путин 2020 йил 1 январдан бошлаб 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга ойлик тўлов (даромади киши бошига яшаш учун зарур минимумдан ошмаган оилаларга) жорий қилишни таклиф қилди. Жорий йилда бу каби оилалар 5,5 минг рубл, 2021 йилдан эса 11 минг рубл олишади.

▪️Оналик капитали дастури 2026 йилгача тақдим этилади. Оналик капитали оилада биринчи фарзанд туғилганда (466 минг 616 рубл), иккинчи фарзанд туғилганда — 150 минг рубл миқдорида берилади.

▪️1 сентябрдан мактабларда синф раҳбарлари федерал бюджет ҳисобидан камида 5 минг рубл қўшимча ҳақ олишади. Амалдаги барча тўловлар сақланиб қолади.

▪️1 - 4 синфларнинг ўқувчилари бепул иссиқ овқат билан; Россия мактаблари тезкор интернет билан таъминланиши шарт.

▪️Путин ҳар йили университетларда бюджет ўринлари сонини қўшиб боришни таклиф қилди. Ҳудудларга — устуворлик. Тиббиёт ўқув муассасаларида мақсадли таълим учун квоталар (70-75 фоизгача) оширилади: мутахассислар уларга эҳтиёж бўлган ҳудудларга бориб ишлашлари шарт.

▪️Россияда қонуний сотишга рухсат этилмаган айрим дори воситаларини чет элдан олиб кириш тартибга солиниши лозим.

▪️Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар қадоқ ўрамларни йўқ қилиш харажатларини ўзлари қоплашлари шарт.

▪️Россияда Иккинчи жаҳон уруши бўйича архив ҳужжатлари ва фотоматериалларнинг дунёдаги энг йирик мажмуаси ташкил этилади.

▪️ЭКИҲ яшаш учун зарур минимумдан кам бўлмаслиги керак — буни Конституцияда мустаҳкамлаш зарур.

Замонавий Россия тарихида референдум 2 марта ўтказилган. Иккаласи ҳам 1993 йилда: Борис Елцин номзодини РФ президентлиги учун тасдиқлаш ва Конституцияни қабул қилиш.