Аввало сизни пойтахтимиз ҳокими лавозимига қайта тасдиқланганингиз билан табриклайман. Ўйлайманки, янги босқичда «коррупция ҳолатларини йўқ қилиш устида иш олиб бораман, адолатли хизмат қиламан, ҳар кунимда, ҳар соатда, ҳар дақиқада одамларнинг фаровон ва рози ҳаёт кечиришлари, уларнинг ижтимоий-сиёсий муаммоларини ҳал этишга эътибор бераман», деган ваъдаларингизнинг устидан чиқасиз. Чунки шу вақтгача, ҳақиқатдан ҳам, жуда кўп иш қилинди. Минглаб оилалар янги уйларга кўчиб ўтди, юзлаб, минглаб майда-чуйда ижтимоий-маиший муаммолар ҳал қилинди. Шу билан бирга, айрим хато ва камчиликларга ҳам йўл қўйилди. Навбатдаги муддатда бу хатолар оқибатларини бартараф этиш ва янгиларига йўл қўймаслик чораларини кўришингизга ишонаман. Бунга қўшимча равишда, бўлғуси жамоатчилик билан алоқалар ва реклама соҳаси мутахассиси сифатида бир қанча тавсияларимни билдирмоқчиман. Тўғри, ҳозирда сиз ҳақингизда салбий фикрлар ва қарашлар, танқидий мақола ва чиқишлар жуда кўп. Жамоатчилик босими иш самарадорл