Ўзбекистон хотин-қизлари 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни билан барча аскару-зобитларни табриклашди. Sputnik мухбири Тошкентда бўлиб ўтган ҳарбий техника кўргазмасида бўлиб у ерад ўзбекистонлик аёлларнинг ватан ҳимоячиларига айтган байрам табрикларини ёзиб олишди. Эътиборингизга ушбу видеолавҳалардан айримтарини тақдим этамиз. Табрикларнинг тўлиқ ёзуви эртага намойиш этилади. Маълумот учун 14 январ – Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни байрами ҳисобланади. Ушбу байрам 1994 йилдан буён нишонланиб келмоқда. Ўзбекистон қуролли кучлари 1993 йилнинг 29 декабрида ташкил этилган. Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли кучлари ўз ҳарбий қуввати бўйича марказий Осиё ҳудудида етакчи ўринга чиқиб олган. Globalfirepower рейтингида Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида бир неча йилдан буён 48 ўринни эгаллаб келмоқда