1. Эскобар ёшлигида қабрларга қўйилган қабр тошларини сотиб пул ишлаган
Пабло Эскобар камбағал оилада таваллуд топган, унинг отаси фермер ва онаси ўқитувчи бўлган. У ёшлигида қабрларга ўрнатилган қабр тошларини ўғирлаб, улардаги ёзувларни ўчириб сотиш билан шуғулланган. Кейинчалик бўлажак наркобарон сигареталар сотиш, лотореяларни соҳталаштириш, марихуанна сотиш ва автомобиллар ўғирлаш билан шуғулланган. Эскобар 22 ёшлигидаёқ Меделинда криминал авторитет мақомини олган.
2. Пабло Эскобар 15 ёшлик қизга уйланган.
1976-йили 27 ёшлик Эскобар, ўша вақтда 15 ёшга эндигина тўлган Марии Викторияга уйланган. Бир йилдан кейин эса улар ўғил фарзандли бўлишган.
3. "Кумуш ёки қўрғошин"
Эскобарнинг ишлаш усули "Кумуш ёки қўрғошин" бўлган. У ҳаммани пора билани сотиб олар эди: сиёсатчи, судя, полициячи. Агарда уларни сотиб олишнинг имкони бўлмаса, бунинг ечими уларни ўлдириш эди. Шунинг учун ҳам кўпчилик пора олишга мажбур бўлишар эди.
4. Айнан Эскобар АҚШга кокаинни юбориш билан шуғулланган биринчи наркобарон эди
Пабло Эскобар бой Қўшма Штатларга кокаин сотиш, бир неча маротаба даромадли бўлишини англаб етган биринчи наркобарон бўлган. У янги бозорни жуда ҳам тез ўрганган ва гиёҳванд моддани Қўшма Штатларга ноқонуний, аммо қулай ўтказа бошлаган. Кейинчалик Багам оролларида гиёҳванд моддалар ортиш пунктини очган, бу гиёҳванд ташувчиларга жуда ҳам қулай бўлган.
5. Колумбиялик Робин Гуд
Халқнинг хурматини қозониш учун, Пабло Эскобар она шаҳрини ободонлаштира бошлайди. Шунингдек наркобарон камбағалларга ёрдам бериб, уйсизларни бепул уйлар билан таъминлаган. Албатта, бу ҳайрия ишлари учун ажратилаётган пулларнинг ҳаммаси, Эскобарнинг гиёҳванд моддалари сотишдан келаётган пулларига амалга оширилган. Аммо бу ҳақида кўпчилик билмас эди, халқ уни яхши кўриб қолган эди.
6. Эскобар хотини ва фарзандларини қанчалик яхши кўрмасин, у жуда кўп сонли машуқаларга эга эди
Эскобарнинг энг таниқли машуқаси, ББC журналисти Вирҳиня Валехо эди. Айнан Эскобарнинг кучли таъсири сабабли Валехо Жанубий Американинг энг машхур шахлари қаторига кирган эди. Пабло Эскобарнинг ўлимидан сўнг АҚШ Эскобар ҳақидаги маълумотлар эвазига Валеҳога бошпана таклиф қилган. Валеҳонинг бу таклифни қабул қилишдан бошқа чораси йўқ эди, чунки уни Колумбияга борганида ўлдириб юборишар эди.
7. Эскобар Колумбия президенти бўлишига бир баҳя қолган эди
Жиноят оламида йирик чўққиларни забт этган Эскобар, сиёсатчи бўлишга интилди. У Конгрессмен ўринбосари лавозимигача кўтарилган, бу эса унга Конгрессман аъзолари йўқлигида овоз ҳуқуни берар эди.
Аммо президент курсисигача бориш Эскобарга насиб этмаган экан. Колумбия адлия вазири Лара Бониля наркобаронга қарши кенг кўламли ишларни бошлаб юборган, ва натижада Пабло Конгрессдан четлатилган эди. Аммо Эскобар буни шундоқлигича қўйиб қўймади. Бир неча ойдан кейин ёлланман қотиллар Бониляни автомобилини ўққа тутишган. Натижада адлия вазири вафот этган.
8. Пабло Эскобар терактлар содир этган
1989-йили наркобароннинг буйруғи билан Боэинг-727 самалёти портлатилган. Натижада 110 нафа одам қўрқинчли теракт натижасида вафот этган. Бунинг сабабларидан бири деб самалётда Колумбиянинг бўлажак президенти Гавирия Тухилё бўлган, айнан у Эскобарнинг нишони бўлган, деб айтилади. Бошқа сабабларидан бири эса самалётда Меделйин картелининг иштирокчиларидан бири бўлган, ва у маълумот бериш учун полиция билан битим имзолаган, деган сабаблар кўрсатилган.
Айнан ўша йили Эскобар, Колумбия махфий полицияси бошлиғи бўлмиш генерал Мигел Масу Маркесга қарши теракт уюштирган. Бомба портлаши натижасида 62 киши вафот этган.
1993-йили Пабло Эскобарни таъқиб қилишаётганига жавобан, Пабло Эскобарнинг ёлланма қотиллари Богот кўчаларидан биридаги машинага бомба ташлаб кетишади. Натижада 25 киши вафот этган, 70 нафари эса жиддий жароҳатлар олган.
9. АҚШ ҳукумати Эскобарни тақиб қилиши, Эскобарни Оқ Уй олдида суратга тушишига ҳалақт бермаган.
Эскобар АҚШга оиласи билан саёҳат қилиш учун келган. Бу вақтда эса Колумбия гиёҳвандликка курашиш қўмитаси Эскобарни тутишга бўлган уринишлари зоя кетаётган эди.
10. Эскобар қамоқда муддатини ўташи учун, ўзи қамоқхонага қурдирган
Эскобар Колумбия ҳукумати уни АҚШга топширишидан жуда ҳам қўрқар эди. Колумбия ҳукумати уни АҚШга топширмаслиги учун, Эскобар Колумбиянинг обрўли шахларининг яқинларини ўғирлаттирган. Колумбия ҳукумати уни АҚШга топширмасликка рози бўлгандан кейин у ўз ҳоҳиши билан бир нечта йирик бўлмаган жиноятларни бўйнига олиб, таслим бўлган. Қаноқ муддатини ўташ учун Эскобар ўзи ва шериклари учу "Ла Катедрал" номли қамоқхона қурган. Лекин бу қамоқхонанинг ичида ҳамма қулайликлари бор эди. Полицияга бу қамоқхонага 3 киллометрдан яқин келиш тақиқланар эди. Эскобарнинг ёнига доимо унинг иш ҳамкорлари, дўстлари ва аёллар келиб турар эди. Пабло Эскобар ҳиссиётларига эркинлик бериб қўймаганида, ушбу қамоқхонада муддатини ўтаётган бўлар эди. Унинг ёнига келган Кали картелидаги бизнес ҳамкорлари Галено ва Монкада, Эскобарнинг фойдасидан келаётган пулларни ўзлариники қилиб олишгани учун, Эскобар уларни ўлгунича қийнаган, кейин у мурдаларни йўқ қилишни буюрган. Бу ҳақида президент Гавириа хабар топади ва шартномани бекор қилиб, Эскобарни яна жиноятчи деб эълон қилади.
11. Бир вақтлар, совуқотаётган фарзандларини иситиш учун, Эскобар деярли 2 миллион АҚШ долларини ёқиб юборган
Меделин картелининг тугатилиши арафасида Паблога қарши тақиб жуда кучли бўлган. Эскобар билан унинг методлари асосида курашишган: Террор ва қотиллик билан. Эскобарнинг шерикларини вахшийларча ўлдиришган бунинг натижасида Эскобар оиласи билан яшаш жойини кўп ўзгартиришига тўғри келган. Улар ҳаттоки тоғда жойлашган ташландиқ фермада тунаб қолишга мажбур бўлишган. Тун совуқ бўлган ва Эскобарнинг фарзандлари совуқотган. Атрофда ўтин топилмаганлиги сабабли фарзандларини иситиш учун Эскобар деярли 2 миллион АҚШ долларини ёқиб фарзандларини иситган.
12. Пабло Эскобар ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин
Пабло Эскобар 44 ёшга тўлганидан 1 кун ўтиб вафот этган, 1993-йил 2-декабр куни. Расмий маълумотларда Эскобар снайпер ўқидан вафот этган деб ёзилган: Биринчи жиноятчининг оёқ қисмига, кейин елка қисмига, кейин эса ишонч хосил қилиш учун бош қисмига. Лекин Эскобарнинг фарзанди Себастян ишонадики, унинг отаси ўз жонига қасд қилган. Унинг айтишича, отаси душман қўлларида вафот этгандан кўра ўз жонимга қасд қиламан, деб айтган. Эскобар бош қисмига ўзи ўқ узган деган эҳтимол бўлиши мумкин.