Сентинел ороли (Расмий номланиши Шимолий Сентинел ороли). Бу орол сайёрамизнинг энг кам ўрганилган жойларидан бири ҳисобланади. У ерга бориш мумкин, бироқ тирик қайтиш жуда ҳам қийин. Бунинг сабаби заҳарли илонлар, хавфли йиртқичлар ёки бошқа жонзотлар эмас, балки у ерда яшовчи қабила ҳисобланади.
Оролнинг жойлашиши
Сентинел ороли Андаман ороллари таркибига киради.
Географик координатаси 11.556030, 92.239648
Энг яқин цивилизация - Уондур шаҳарчаси 37 километр шарқда жойлашган. Умумий майдони 60 км2
Сентинел ороли жанубий-андаман административ туманига қарашли ҳисобланади. Шунинг учун бу орол 1947 йилдан буён расман Ҳиндистонга тегишли ҳисобланади.
Сентинел ороли аборигенлари
Ушбу оролда цивилизациядан бир неча ўн минг йил қолиб кетган аҳоли яшайди. Уларнинг аҳолиси сони олимларнинг фикрича 50 тадан 400 тагача бўлиши мумкин, қизиғи шундаки улар оролни тахминан 55 000 йил аввал эгаллашган, уларнинг аниқ сонини айтиш қийин, бунинг сабаби дарахтлар билан ёпилган ўрмон ҳамда мулоқот уч