Миннеаполис санъат институти (МСИ) коллекцияси таркибида ўзбек тўқимачилигининг XVIII–XX асрларга тегишли 179 намунаси мавжуд. Ёдгорликлар тури ниҳоятда турфа хил бўлиб, мебель газламаларидан тортиб, либос ва кийим қисмларигача бўлган буюмларни кўриш мумкин. Агар уларнинг тикилиш услуби ҳақида гапирадиган бўлсак, нақшли икат газлама ва каштанинг мислсиз намуналарини алоҳида кўрсатиб ўтиш жоиз. МСИнинг ўзбек коллекцияси географик ўрни ва маданий келиб чиқишига кўра ниҳоятда рангбарангдир. Бу ерда чорвадорлар ва қишлоқ усталари томонидан тайёрланган кашталар, шу билан бирга йирик шаҳар марказларида ишлаб чиқарилган газлама намунала-рини кўришингиз мумкин. Коллекцияда асосан лақай ва қўнғирот каби ўзбек уруғларининг газламалари, айниқса девор кашталари ҳисобланган илгичлар кўп учрайди. МСИ коллекциясидаги ўзбек тўқимачилиги намуналари бир неча ўн йиллар давомида харид ва ҳадя йўллари орқали тўпланган. Энг йирик ҳадя этувчилар эса учта бўлиб, улар Лили Плейс (1920–1930 йиллар), Ричард Си
МИННЕАПОЛИС САНЪАТ ИНСТИТУТИ ТЎПЛАМИДА ЎЗБЕК ТЎҚИМАЧИЛИГИ
22 ноября 201922 ноя 2019
18
2 мин