Шарқ давлат музейи (ШДМ)даги XIX – XX асрларга оид йирик безакли кашталарнинг коллекциясида 270 га яқин ашёлар бўлиб, уларнинг турли ерлардан олиб келинганлиги, рангбаранглиги ва икки тарихий даврга оидлиги сабабли Россия ҳудудидаги энг нуфузли коллекциялардан бири саналади. ШДМ тўпламида Ўрта Осиёга оид дастлабки кашталар намуналари 1918–1919 йилларда, яъни музей вужудга келишининг илк босқичларида пайдо бўлган. Ўшанда бир нечта сўзана Тверской кўчасидаги Н. Петросовнинг ноёб буюмлар дўконидан келтирилган. Бироқ 1936–1939 йилларда Шарқ маданияти музейи (музейнинг ўша чоғлардаги номи) таркибига музейнинг харид комиссияси орқали машҳур коллекционерлар – рассом А. С. Умнов, режиссёр М. К. Қаюмов, рассом ва кулол М. К. Раҳимовдан сотиб олинган XIX аср буюмлари тўплам асосини ташкил этган. 1947 йилда музей сўзаналар тўпламини М.К. Раҳимов ва М.К. Қаюмов коллекцияларидан олинган бошқа ашёлар билан тўлдирибгина қолмай, бир пайтлар музей директори бўлган Б.П. Денике ворисла
ШАРҚ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ КОЛЛЕКЦИЯСИДА ЎЗБЕК КАШТАЛАРИ
20 ноября 201920 ноя 2019
33
3 мин