“Мактабда пул йиғди йиғди, ота-оналар бош бўлди бўлди!”
31 октября 201931 окт 2019
14
Дунё тараққий этаётган даврда ҳар бир ота-она фарзандини яхши касб эгаси ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлишини хоҳлаб, унинг учун хар қандай шароит яратишга тайёр бўлади.Бугунги кунда ота-оналар ўртасида ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида “мактаб фонди”, “синф фонди” каби мавзулар энг долзарб масала сифатида қаралиб, бу борада тизимни тозалаш керак, раҳбарларга чора кўриш керак деган масалалар ўртага ташланиши тез тез кўзга ташланмоқда.Ушбу масала юзасидан Мен ҳам ўз фикримни ўртага ташлаган ҳолда муносабатимни билдиришга қарор қилдим.Ростини айтиш керак Менинг хам фарзандларим Тошкент шаҳридаги обрўли мактаблардан бирига боришади, янги ўқув йили келиши билан юрагим беззилайдиган бўлиб қолган, сабаби яна ўша “мактаб фонди” ва “синф фонди” масалаларининг ечими ҳаловат бермайди.Аслини олганда бирор марта мактаб директори ёки синф раҳбари чақириб ўша “мактаб фонди” ва “синф фонди” учун шунчадан пул олиб келиш керак деган масалани ўртага ташламаган.Савол туғулиши мумкин, улар “мактаб фонди” ва “синф фонди” масаласини сизга кундаланг қўймаган бўлса муаммо нимада деб?Жамият ривожланган сари ота-оналар хам ривожланиб, уларнинг фикр қарашлари хам хар-ҳил бўлиб бормоқда.Барчамиз фарзандимиз келажаги учун ҳаракат қилиб, мактабга қандайдир ёрдам беришни хоҳлаймиз, аммо, лекин, бироқ, деган савол? ота-оналар ўртасида ким ўзарга синф раҳбарига яхши кўриниш учун “мактаб фонди” ва “синф фонди”ни йиғишга интилиш кучайиб кетганини кўриб мақсадимиз нима эканлигини англолмай қолганмиз.Бир неча бор кузатдим бирор бир тадбир ўтказиш учун ўртада 2-3 нафар ота-она келинглар 15-20 минг сўмдан йиғиб мактаб учун бирор нимани олиб берайлик деганда, ота-онлар ичидан бир-иккита ўзига тўқлари чиқиб 15-20 минг сўм ҳам пулми 50-100 минг берсак ҳам арзийди фарзандимиз учун берамизку деган байроқни кўтариб олишади.Шу орада ўзбеклигимиз ва ор-номусимиз йўл қўймаганлиги сабаб бирор киши нима учун деган саволни бермайди?Ўртада эса ичидан норозилик ва дийдиё кўпайиши натижасида мактабларда пул йиғди-йиғди авжига чиқди деган миш-мишлар ортиб бормоқда.Биргина мисол, болаларни театрга олиб бориш учун автобус гаплашиш бўйича 10 минг сўмдан йиғиш масаласи ўртага ташланганида айрим ўзига тўқ ота-оналар Бизнинг болаларимиз арзон ISUZU автобусида юрмайди гаплашсак қимматидан гаплашиб 25 минг сўмдан йиғишимиз керак деб барчанинг юзига бир шапат ургандек ўзини гапини ўтказишга ҳаракат қилганини нима дейиш мумкин.Ҳозирги кунда фаол фуқаролик жамиятини қуришга интилаётган бир пайтимизда нимага ота-оналар имконияти бўлмаса хам айрим ота-оналар билан беллашишга ҳаракат қилиб, қийналса хам пул топиб бермоқда.Нега айтишмайди пулинг кўп экан кел ҳамма учун ўзинг автобус ташкил қил ёки парда олиб келиб ҳомийлик қил дийишолмайди, кейин турли ижтимоий тармоқларда асоссиз гапларни кўпайишига сабаб бўлади.Бир дўстимдан зиёли оила ҳақида эшитган эдим балким булар ҳақида кўпчилик билар, бир куни она фарзандига велосипед олиб бериш учун турмуш ўртоғига мурожаат қилганида, эр зукколик билан тўғри имкониятимиз бор велосипед олиб беришга лекин, эртага ўғлимизга велосипед олиб берсак ёнимиздаги қўшнимизни ўғли кўриб кўнгли ўксимайдими, ҳаётга бўлган умиди сўнмайдими деб жавоб берган экан!Ушбу пулларни ота-оналар яхшиси фарзандининг қўшимча тўгаракларга ёки турли фан тўгаракларига ўқитиш учун сарфласа баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилган бўлар эди.Авало, мактаб раҳбари ёки ўқитувчиларнинг порахўрликда айблашдан олдин ўзимизни ислоҳ қилиб, имкониятимиздан келиб чиқиб ҳаётимизни йўлга қўйсак, исрофгарчиликни олдини олишга хизмат қилган бўлар эдик.Ваҳоланки энг яхши сармоя келажак учун қилинган сармоя эмасми!Амин Сайёр