Дунё тараққий этаётган даврда ҳар бир ота-она фарзандини яхши касб эгаси ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлишини хоҳлаб, унинг учун хар қандай шароит яратишга тайёр бўлади. Бугунги кунда ота-оналар ўртасида ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида “мактаб фонди”, “синф фонди” каби мавзулар энг долзарб масала сифатида қаралиб, бу борада тизимни тозалаш керак, раҳбарларга чора кўриш керак деган масалалар ўртага ташланиши тез тез кўзга ташланмоқда. Ушбу масала юзасидан Мен ҳам ўз фикримни ўртага ташлаган ҳолда муносабатимни билдиришга қарор қилдим. Ростини айтиш керак Менинг хам фарзандларим Тошкент шаҳридаги обрўли мактаблардан бирига боришади, янги ўқув йили келиши билан юрагим беззилайдиган бўлиб қолган, сабаби яна ўша “мактаб фонди” ва “синф фонди” масалаларининг ечими ҳаловат бермайди. Аслини олганда бирор марта мактаб директори ёки синф раҳбари чақириб ўша “мактаб фонди” ва “синф фонди” учун шунчадан пул олиб келиш керак деган масалани ўртага ташламаган. Савол туғулиши мумки