Қадим замонлардан қуролли кучлар ҳар бир мустақил давлат ва фуқароларни хавфсизлигининг бош ва асосий гаранти ҳисобланиб келган. Дипломатия, давлатлараро келишувлар – халқаро тотувликнинг муҳим омилларидир, лекин амалиётнинг кўрсатишича, қандайдир ҳарбий низо вужудга келганда, дипломатия иш бермайди. Бугунги кунда, дунёда 160 дан ортиқ ҳарбий армиялар мавжуд. Уларнинг жамисининг харажатлар мисли кўрилмаган рақамларни 1,8 трлн. долларни ташкил етади.'
Демак қадрли Узфакт дзен сайтига ташриф буюрувчилар бугун биз – дунёда қайси давлатнинг армияси энг кучли, кимнинг ҳарбий қуввати рақобатдан ташқарида, деган саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
Замонавий армиянинг қудрати, нафақат унинг сони, балки қуролланганлиги самарадорлиги, аскарларнинг тайёрлиги, ҳамда уларнинг мотивациясига боғлиқ. Замонавий қуролли кучлар – мамлакатга жуда қимматга тушувчи харажатдир. Бугунги кунда замонавий танк ёки қирувчи самолётни қиймати ўн миллионлаб доллар тенг бўлса, уларнинг катта сонини фақатгина жуда бой давлатлар ўзига ихтиёр этишлари мумкин.
Шунингдек Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг, юзага келган яна бир омил мавжуд. Бу омил ядровий қуролдир. Унинг қудрати шунчалик даҳшатлики, у ҳозиргача дунёни навбатдаги глобал низодан ушлаб турмоқда. Ҳозирда энг катта ядровий қурол арсеналига эга бўлган давлатлар – АҚШ ва Россиядир. Улар ўртасидаги низо цивилизациямизни якун топишига олиб келиши аниқ. Бу рейтингимиз нуфузли Глоболфайрповер наширёти томонидан тузилган ва унда, ҳарбий кучларнинг сони, уларнинг техник таъминланганлиги, ҳарбий саноат мажмуасининг тараққий этганлиги, давлатларнинг майдони, армиянинг анъаналари, ҳамда молиялиштириш даражаси ҳисобга олиган.
Келинг, аввал ҳарбий кучлар бўйича рейтингда Ўзбекистон нечинчи поғонада турганини аниқлаймиз. Global Firepower томонидан 2019 йилда тузилган рейтинга кўра, Ўзбекистон 48 ўринни эгаллаб турмоқда. Бизнинг армиямиз Марказий Осиёда энг қудратли ҳисобланади. Мамлакатимизнинг ҳарбий дастурлари қўшниларимизникидан сезиларли даражада фарқ қилади. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўтган йили Ўзбекистон Республикасининг янги Ҳарбий доктринани тасдиқлади, Қуроллик кучларга қилинаётган ҳаражатлар эса ЯИМнинг 4% га ёки 1,4 миллиард долларга етди.
10. Германия. Бундесвер - Германия Федератив Республикасининг ҳарбий кучлари, дунёнинг энг кучли армиялар топ-10талик рейтингимизни очиб беради. Бундесвер армиясининг ҳарбийлар сони 186 мингни ташкил этиб, армия тўлиқ профессионал хисобланади. Мамлакатда мажбурий чақириқ 2011 йилдан бошлаб бекор қилинган. Давлатнинг ҳарбий бюджети 49 млрд долларни ташкил этади. Германия армияси юқори тайёрганликка эга бўлиб, энг янги қуроллар билан қуролланган. Шунингдек ҳарбий саноат мажмуасининг (ҲСМ) юқори тараққий этган даражада эканлигини таъкидлаш лозим, немис танкалари, самалётлари, отувчи қуроллари дунёда энг яхшилардан бири ҳисобланади. Ундан ташқари Германия узоқ йиллар мобайнида НАТО ҳарбий блокига аъзо, бирон бир ҳарбий таҳдид шароитида улар қўрқмай АҚШ ва бошқа иттифоқчиларни ёрдамига таянса бўлади.
9. Туркия Ушбу давлатнинг армияси Яқин Шарқ мамлакатларининг энг кучли армияси бўлиб ҳисобланади. Яничарларнинг авлодлари жуда кучли ҳарбий кучларни ярата олди. Туркия ҳарбийларининг сони 510 минг аскарни ташкил қилиб, давлатнинг ҳарбий бюджети 18 млрд долларни ташкил этади. Мамлакат фаол тарзда ҳарбий-саноат комплексини ривожлантирмоқда, бунда унга НАТО ва сўнги пайтларда Россия ҳам ёрдам бериб келмоқда. Туркия армиясининг яна бир кучли томони, катта ҳарбий малакадир: улар кўп йиллар мобайнида ўзининг чегара ҳудудларида турли хил террорчилик ташкилотларига қарши кураш олиб боришмоқда.
8. Буюкбритания . Рейтингимизни саккизинчи ўринда қачонлардир дунё империясини туза олган Буюкбритания давлатдир. Аммо бу ўтмишда қолди. Бугунги кунда британи ҳарбий кучлари 188 минг аскарни ташкил қилади. Мамлакатнинг ҳарбий бюджети – 47,5 млрд долларни ташкил этади. Инглизлар қудратли ҳарбий саноат комплексига эга, танклар, самалётлар, ҳарбий кемалар, отувчи, ҳамда бошқа тоифадаги қуролларини ишлаб чиқаради. Англия АҚШдан сўнг ҳарбий-денгиз флотининг тоннажи бўйича иккинчи ўринда туради. Унинг таркибига атом сув ости кемалар ва авиа ташувчилар киради. Инглиз кучлари махсус операциялар бўйича дунёда энг кучлилардан ҳисобланадилар. Буюкбритания деярли барча ҳарбий низоларда иштирок этамоқда. Биринчи ва Иккинчи Жаҳон урушлари, Ироқ, Афғонистон, Сурияларни эсга олинг. Шунинг учун ҳам инглиз армиясининг малакаси жуда юқоридир.
7. Жанубий Корея. Рейтингни еттинчи ўрнини Жанубий Корея эгаллаб турмоқда. Бу давлат салобатли ҳарбий кучларга эга бўлиб, унинг умумий сони 630 минг аскарни ташкил этади. Жанубий Корея Корея Халқ Демократик Республикаси билан 60 йилдан ошиқ уруш ҳолати эди. Шунинг учун Жанубий Корея ўз ҳарбий армиясининг тараққиётига хар доим катта эътибор қаратишга мажбур бўп келган. Мамлакат ҳар йили ҳарбий эҳтиёжларга ўртача 38,3 млрд доллар ажратади. Шунингдек, Жанубий Корея ҳудудда АҚШнинг энг яқин ва содиқ иттифоқдоши бўлганлиги учун, америкаликлар Сеулни энг янги қурол билан таъминлайди, ҳамда унинг ҳудидуда АҚШнинг ҳарбий базалари жойлашган.
6. Япония. Олтинчи ўринда Жанубий-Шарқий Осиёни яна бир мамлакати – Япония турибди. Қизиқарли томони шундаки расман Япония армияга эга эмас. Иккинчи Жаҳон якунидан сўнг, ғолиб-оккупант АҚШ конституциявий равишда Японияни ўз армиясидан воз кечишини талаб қилган. Янги конституцияда, миллат урушларда иштирок этиш ҳуқуқидан воз кечган, деб кўрсатилган. Японлар ҳаттоки, “армия” сўзидан воз кечган экан. Бироқ, бу ҳолат узоқ давом этмаган. Япониянинг ҳарбий қудратининг қайта туғилиши 50 йил аввал бошланган. У пайтда Япония АҚШ учун собиқ ССРга ва коммунистик Хитойга қарши курашда иттифоқдош сифатида керак эди. Барча халқаро келишувларга зид ҳолда, американи ҳукумати Япония билан “тинчлик сулҳи” тузади. Америкаликлар Рюкю оролларида ҳарбий базаларни жойлаштириб олди. Эвазига японлар “иттифоқдош” ҳарбий кучларини тузишди. Ҳамда уни Япония мудофа кучлари номини олишди. Аммо, бу ном сизни адаштирмасин япония мудофа кучларнинг сони бугунги кунда 246 минг аскарни ташкил этади. Япония жиддий ҳарбий-ҳаво кучларга, қуруқлик аскарлари, дунёда энг кучлилардан деб ҳисобланган важоҳатли ҳарбий-денгиз флотига эга мамлакатдир. Бу давлат ўз иқтисодиёт бўйича дунёда учинчи ўринда эгаллайди, шунинг учун Японияга ўз армияси учун пул ажратиш қийин эмас. Япониянинг 2019 ҳарбий бюджети 47 млрд долларни ташкил этмоқда.
5. Франция. Бешинчи ўринда, ҳарбий анъаналари бой, ва ўта замонавий Ҳарбий-саноат мажмуасига эга ҳамда жиддий қуролланган қуролли кучларга эга бўган Франция турибди. Ушбу мамлакат аскарларининг сони 222 мингни ташкил этади. Мамлакатнинг ҳарбий бюждети – ўртача 40 млрд долларга тенг. Франциянинг ҳарбий-саноат мажмуаси, ўз армиясини деярли барча зарурий ҳарбий қурол – отувчи қуролдан тортиб, танк, самолёт, ва разведкачи спутниклар билан таъминлай олади.
4. Ҳиндистон. Globalfirepower эълон қилган рейтингида Ҳиндистоннинг ҳарбий кучлари тўртинчи ўринни эгалламоқда. Бу йирик, зич аҳолига эга бўлган, иқтисодиёти шиддат билан ривожланаётган давлатнинг, ҳарбий кучлари 1,325 млн аскарни ташкил этиб, ҳарбий бюджет учун у таҳминан, 55 млрд доллар сарфлайди. Ундан ташқари Ҳиндистон ядровий қуролга эга бўлган, ҳамда ҳарбий кучлари сони жиҳатидан дунёда учинчи ўрини эгалаган мамлакатдир. Бугунги кунда Ҳиндистон жиддий ҳарбий-денгиз флотига эга, унинг таркибига: учта авиа ташувчи кемалар, иккита атом сув ости кемалари киради. Ҳар йили Ҳиндистон ҳукумати катта маблағларни янги қуроллар учун сарфламоқда. Агар аввал ҳиндистонликлар асосан собиқ ССРдан ёки Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни сотиб олишган бўлса, эндиликда ғарбда ишлаб чиқалган замонавий нусҳаларни сотиб олишга одат қилишмоқда. Ундан ташқари, охирги пайтларда, Ҳиндистон раҳбарияти ўзини шахсий ҳарбий-саноат мажмуасини ривожлантиришга қаратмоқда. Бир нечи йил аввал, ҳарбий саноатни ривожлантириш учун улар янги стратегия қабул қилишган эди, унинг шиори “Make of India” яни Ҳиндистонда ишлаб чиқ деб номланади. Эндиликда ҳиндлар, ўз давлатида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, янги технологияларни олиб киришга рози бўлган ишлаб чиқарувчиларга ихтиёр қилмоқдалар.
3. Хитой. Дунёнинг энг қудратли армияларнинг топ 10 рейтингини учинчи ўринда Хитой халқ озодлик армияси турибди. Хитой халқ озодлик армияси (ХХОА). ер сайёрасининг энг катта қуролли кучлари ҳисобланади, уларнинг сони 2,333 млн аскарни ташкил этади. Хитойнинг ҳарбий бюджети АҚШдан кейинги иккинчи ўринда туради. 2019 йилнинг бюджетига кўра бу пул миқдори 177 млрд долларни ташкил этади. Хитой йилдан йилга АҚШдан кейинги буюк давлат мақомини олишга интилмоқда, бу вазифани эса қудратли қуролли кучларсиз амалга оширишни иложиси йўқ. Бугунги кунда хитойликлар 9150 танклар, 2860 самолетлар, 67 сувости кемалари, кўп миқдорда ҳарбий верталётлар ва турли ҳил ракета тизимлари билан қуролланган. Ҳитой армияси доимий равишда ўз техник салоҳиятини кўтариб келмоқда. Агар 10-15 йил аввал Ҳитой халқ озодлик армияси собиқ иттифоқнинг эскирган намуналари бўйича қурилган техника билан қуролланган бўлса, бугунги кунда вазият тубдан ўзгарган. Ҳозирги кунда Хитой Халқ Республикаси 5 авлод қирувчи самолётларни ишлаб чиқиш бўйича ишларни олиб бормоқда, танк қурилиши, ракета қуролланишидаги намуналар Ғарбда ёки Россияда ишлаб чиқарилган намуналардан деярли фарқ килмаяпти. Шунингдек Хитой катта эътиборни ҳарбий-денгиз кучларини ривожланишига қаратмоқда: яқинда ХХРнинг харбий-денгиз флоти таркибига биринчи авиаташувчи кема қўшилди (собиқ “Варяг” Украинадан сотиб олинди).
Ушбу давлат эга бўлган йирик молиявий, инсоний ва техник заҳираларни ҳисобга олсак, яқин йиллар мобайнида Ҳитой дунёда энг қудратли армияга эга бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
2. Россия. Кўп кўрсаткичлар бўйича сайёрамизнинг кучлиларидан бўлиб, рейтингимизни иккинчи ўринни Россия эгалламоқда. Шахсий таркибнинг сони бўйича, Россия бешинчи ўринда туриб, ундан олдин АҚШ, Ҳитой, Ҳиндистон ва ХХДР туради. Унинг сони – 798 минг аскар ташкил қилади. Россиянинг ҳарбий вазирлигининг бюджети унча катта эмас ва у – 46 млрд долларни ташкил этади. Бироқ, у дунёда энг кучли қуруқликдаги қўшинга эга бўлиб, унинг таркибида 20 мингдан ортиқ танк, кўп миқдорда бронетранспортерлар ва ҳарбий вертолетлар мавжуд. Россининг ҳарбий-ҳаво кучлари турли хил вазифа ва тоифаларга эга 4078 самалётлар билан қуролланган. Уларнинг орасида стратегик бомбардимончилар ҳам бўлиб, минг километр узоқликда жойлашган рақибга ядер зарба бериш қудратига эга. Россия қудратли ҳарбий-денгиз флотига эга, айниқса унинг сув ости кемалари ўта хавфлидир. Бугунги кунда уларнинг сони 60 дан ошиқ. Албатта, Россиянинг сув усти флоти асосан собиқ совет даврида сувга туширилган кемаларидан таркиб топиб, маълум даражада эскириб қолган, аммо охирги йилларда мамлакат ҳукумати уни янгиланишига катта маблағ ва куч сарфламоқда.
Афсуски бу Россиянинг ҳозирда умумий муаммоси десак ҳам бўлади, чунки унинг армиясининг катта қисми собиқ совет даврида ишлаб чиқилган қурол намуналари билан қуроланган. Тўғри Россия бир неча йиллар ичида янги, замонавий, мувоффақиятли ва дунёда аналоглари мавжуд эмас қуролларни ишлаб чиқарди.
Аммо янги ҳарбий техника билан таъминланиш жараёни жуда секинлик билан давом этмоқда. Россияга қайта қуролланиш учун катта маблағлар керак, лекин мамалкатнинг иқтисодиёти бундай юкни кўтара олишига айрим шубҳалар мавжуд. Шуни таъкидлаш лозимки, россиянинг қудратли ҳарбий-саноат мажмуаси собиқ совет давлатидан мерос сифатида қолган. Шунинг учун Россия бугунги кунда зарурий бўлган, дерли барча қурол тоифасини ишлаб чиқариш қувватига ега. Хозирда Россия АҚШдан кейин иккинчи ўринда турувчи йирик қурол-яроқ экспортери ҳисобланади.
1. АҚШ. Ваниҳоят топ -10 ликнинг биринчи ўринни АҚШ эгаллайди. Шахсий таркибнинг сони бўйича АҚШ Хитойдан кейинги поғонани эгаллаб, унинг сони 1,381 млн аскарни ташкил этади. Шу билан бирга АҚШ ҳарбий бюджети доимо ҳамманинг диққат-эътиборида бўлиб келган чунки бошқа мамлакатлар бундай пулларни фақат орзу қилишлари мумкин. 2019 йили АҚШ ўзининг қуролли кучларига – 725 млрд доллар ажратди. Айнан ушбу маблағлар билан АҚШ дунёнинг энг кучли мамлакати бўлиш имкоятини ушлабю турибди. Чунки замонавий ҳарбий кучларнинг қудрати кўп ҳолатларда уни асосан молиялаштирилишига боғлиқ. АҚШнинг йирик ҳарбий бюджети унинг муваффақиятининг асосий омилларидан биттасидир. У америкаликларга энг замонавий, энг қиммат қуролланиш тизимларини сотиб олиш ва ишлаб чиқаришга имкон беради. АҚШ бир вақтнинг ўзида ҳам ўз армиясини юқори савияда таъминлайди, ҳам дунёнинг турли бурчакларида ҳарбий кампанияларда тўҳтовсиз иштирок этадт. Бугунги кунда, АҚШ 6 287 танк, кўп сонли бронемашиналар,13 398 ҳарбий самолёт ва бошқа ҳарбий техника билан қуролланган.
Агар, Совуқ уруш йилларида собиқ совет ҳукумати урғуни танкларга берган бўлса, америкаликлар фаол равишда ҳарбий авиация ва флотни ривожлантирган. Ҳозирги кунда асосли равишда АҚШнинг Ҳарбий Ҳаво Кучлари дунёда энг қудратли ҳисобланади. Шундек АҚШ дунёда тенги йўқ авиа ташувчи, сув ости ва ёрдамчи кемаларини ўз ичига олган энг кучли флотга эга.