Бугунги кунда республикамиздаги маданият ва истироҳат боғларида ўрнатилган аттракционларнинг ҳолати қандай, улар хавфсизлик талабларига жавоб берадими, мустаҳкамлиги, ёш чегараси эътиборга олинганми? Шу ва шунга ўхшаш барча саволларга Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган “Истироҳат боғларида аттракцион қуришда техник хавфсизлик чоралари, муаммо ва ечимлар” мавзусидаги матбуот анжуманида жавоб берилди. Анжуманда таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги маданият ва истироҳат боғларидаги мавжуд аттракционларни давлат назоратидан ўтказиш учун ҳудудлар бўйича 100 нафардан иборат жами 16 та ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудлардаги мавжуд 129 та маданият ва истироҳат боғи ҳамда аҳоли дам олиш масканларидаги жами 1 минг 845 та аттракцион кўздан кечирилди ва уларнинг хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этиши ўрганиб чиқилди. Таъкидланишича, аттракционларнинг 1 минг 292 тасида техник паспорти мавжуд эмас
Истироҳат боғларидаги аксарият аттракционлар талабга жавоб бермайди
23 августа 201923 авг 2019
11
1 мин