Кеча депутатлар чиқиш қилиб, улар Янгийўлдаги «снослар»ни ўрганишга борганида маҳаллий амалдорчалар томонидан «халқни ноқонуний митинг қилишга чорлаш»да айбланишганини таъкидлаганди. Депутатларимиз «халқни ноқонуний митинг қилишга чорлаш»ларига ишонмайман, ишонадиганим — депутатларимиз «халқни ноқонуний митинг қилишга чорлаш»ни хаёлга ҳам келтирмайди. Яна бир нарсага ишонаман — халқимиз бировнинг чорлови билан митингга чиқмайди. «Оч қорним — тинч қулоғим» деган мақолни шу халқ ўйлаб топган. Халқимиз митингга чиқиши учун уни жон-жонидан тўйдиришинг, охиригача устидан кулишинг, нафақат шаънини, ўзини, бутун жасади билан бирга оёқости қилишинг, ўзини ҳам, болаларини ҳам одам ўрнида кўрмаслигинг керак. Шунда, хўрликларнинг охирги босқичида у ноқонуний митингга чиқиши мумкин. Худди Хоразмдагидек. Ёзишларича, Урганчнинг Ашхобод маҳалласидаги 400 хонадонни бузиб, аҳолисини Чондирқиёт деган қишлоққа кўчиртириб юборишган — одамлар икки ойдан бери очиқ далада чодир ва капаларда яшаяпти. Буёқда с