Найти в Дзене

ШАҲРИМИЗНИ “АХЛАТКЕНТ”ГА АЙЛАНТИРМАЙЛИК!

ЧИҚИНДИЛАРГА ҚАРАТИНГ Ёз фасли ёрқин таассуротлар билан кўпчиликнинг ёдида қолади. Баъзида шаҳарнинг жўшқин ҳаётидан, жазирама иссиқдан толиққанлар сокинликни, кенгликларни қўмсаб, сўлим табиат қўйнига ошиқадилар. Салқин об-ҳавоси билан дилларга ҳузур-ҳаловат берувчи тоғ ва унинг ён-атрофлари бу фаслда доимгидек одамлар билан гавжум бўлади. Кўпчилик ёқимли ҳордиқ чиқариш учун ўзларининг автоуловларида зарурий озиқ-овқатлари билан боришади.Чунки табиат қучоғида иштаҳа янада очилиб кетиши аниқ. Аммо, истеъмол қилинган озиқ-овқатнинг бир марталик ишлатиладиган идишлари, мева-сабзавот қолдиқлари шу туришда табиат қўйнида қолиб кетаверади. Ёки айрим кимсаларнинг автоулов бошқараётиб, бўш баклажками, целлофан пакетми, мева пўчоғини дераза ойнасидан улоқтириб кетаверишини қандай баҳолаш мумкин? Бу ҳолат қанчалик тўғри, қайсидир маънода ОМОНОТГА ХИЁНАТ ЭМАСМИКИН? Бизни бир чеккада кузатиб турган фарзандларимиз эртага бу каби ҳолатни ҳеч икк

______________________________________________________________________

ЁХУД ФАРЗАНДИНГИЗ ЭЪТИБОРИНИ АХЛАТТЕПАЛЛАРГА
ЧИҚИНДИЛАРГА ҚАРАТИНГ

Ёз фасли ёрқин таассуротлар билан кўпчиликнинг ёдида қолади. Баъзида шаҳарнинг жўшқин ҳаётидан, жазирама иссиқдан толиққанлар сокинликни, кенгликларни қўмсаб, сўлим табиат қўйнига ошиқадилар. Салқин об-ҳавоси билан дилларга ҳузур-ҳаловат берувчи тоғ ва унинг ён-атрофлари бу фаслда доимгидек одамлар билан гавжум бўлади. Кўпчилик ёқимли ҳордиқ чиқариш учун ўзларининг автоуловларида зарурий озиқ-овқатлари билан боришади.Чунки табиат қучоғида иштаҳа янада очилиб кетиши аниқ. Аммо, истеъмол қилинган озиқ-овқатнинг бир марталик ишлатиладиган идишлари, мева-сабзавот қолдиқлари шу туришда табиат қўйнида қолиб кетаверади.

-2

Ёки айрим кимсаларнинг автоулов бошқараётиб, бўш баклажками, целлофан пакетми, мева пўчоғини дераза ойнасидан улоқтириб кетаверишини қандай баҳолаш мумкин? Бу ҳолат қанчалик тўғри, қайсидир маънода ОМОНОТГА ХИЁНАТ ЭМАСМИКИН? Бизни бир чеккада кузатиб турган фарзандларимиз эртага бу каби ҳолатни ҳеч иккиланмасдан қайтармаслигига ким кафолат беради? Ахир, ҳолат шу таҳлит давом этаверса ҳамма жой чиқиндизорларга айланиб кетиши турган гап-ку!

Бугунги кунда “экологик маданият” барчамиз учун муҳим бўлиб турган бир пайтда, аҳолини экологик маданиятини ошириш, табиатни асраб-авайлаш, уни ҳимоялаш масъулиятини шакллантириш учун нима қилмоқ керак?

-3

ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТГА РИОЯ ЭТИШ ҲАМ ВАТАНПАРВАРЛИКДИР!

Юқорида келтириб ўтилган ҳолат афсуски, аҳоли ўртасида тез-тез кузатилиб турибди. Фаросатсиз кимсалар табиат қўйнида овқатланиб бўлгач, дастурхонларни йиғиштириб, ортиқча чиқиндиларни осонгина ён-атрофга улоқтиришади. Гуёки “Туя курдингми-йўқ!”, дегандек.

Энди тасаввур қилинг: ҳамма ёқ целлофан пакетлар, баклажка, қоғоз ва овқат қолдиқлари... Шу ердан кунда ўтлаб юрган чорва моллари овқат қолдиқлари билан бирга целлофан пакетларини ҳам чайнаб ютиб юборади. Худди шунақа икки-учта пакетни еб қўйган сигир кўп ўтмай, касалланиб, оғирлашиб қолади ёки жонивор ҳаром ўлади. Бир хонадонга барака келтираётган жонлиқ арзимаган, сабаб билан нобуд бўлса?! Киши хаёлига келмаган, ўзи истамаган ҳолда юртдошига ёмонлик қилса?!

Жабрдийда оила вакили молининг ҳаром ўлишига сабабчи бўлганни балки қўли билан тутмас, аммо дили оғриб, қарғамаслигига ким кафил бўла олади?! Худди шунга ўхшаган ҳолатга кунда кўплаб жойларда дуч келамиз: транспортлар ҳаракатланадиган йўлларда целлофан пакетлар учиб юради, баклажкада идишлар йўлка ва ариқларда сочилиб ётади. Бу ҳолатни кўриб, йўловчилардан кимдир ташвишлансан, кўпчилик ўз хаёллари оғушида бепарволик билан ўтиб кетади.

Яхшиям давлатимиз ён-атрофни тозалигига масъул бўлган ходимларни ёллайди.Бўлмаса шаҳарларимиз аллақачон “АХЛАТКЕНТ” га айланармиди?! Бош қомусимизда экология ва атроф-муҳит масаласига алоҳида моддаларда тўхталган бўлиб улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Бугун бу борада қонунга итоаткорлигимиз қаерда қолмоқда?! Нега бу моддий неъматларни тиклаш бизга қанчалар қимматга тушушини ўйлаб кўрмаяпмиз!

-4

Целлофан пакетлар бир неча йил давомида ҳам чиримайдиган маҳсулот эканлигини кўпчилигимиз жуда яхши биламиз. Шунинг учун ҳам 2019-йилдан эътиборан Ўзбекистонда атроф-муҳит ифлосланишига йўл қўймаслик мақсадида целлофан пакетлардан фойдаланишни камайтиришга қаратилган қатор чекловлар жорий этилмоқда. Жумладан, жорий йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча савдо нуқталарида полимер қатламдан тайёрланган пакетларни бепул бериш ёки сотиладиган товарлар нархига қўшиш тақиқланди.

Малика АБДУҲАКИМОВА,

Республика Маънавият ва маърифат маркази ходими