Бобур Оқилхонов Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек номидаги Халқаро мактабда ўқиган. Сўнгра, 2000-2010 йилларда Австралиядаги Charles Sturt университетида ахборот технологиялари бакалаври даражасини олиш учун таҳсил олди. У кўпгина бизнес-лойиҳаларни амалга оширган, ошириб келмоқда. Шунингдек, бизнесмен иш фаолиятида қилган хатоларини эътироф этишдан қўрқмайди. Чунончи, Б.Оқилхонов Vkontakte компанияси асосчиси Павел Дуров билан фоизларда қарама-қаршиликлар боис шартнома тузмаган, инвестиция киритмаган. Натижада, Павел Дуров таклиф қилган ушбу истиқболли компаниянинг 20 фоизига эга бўлмаган. – Ўзбекистонга борганингизга анча бўлдими? – Ўзбекистондан АҚШга қайтганимга 2 ой бўлди. Ватанда анча қолиб кетдим – 8 ой. Мамлакатимизда “Ишончли рақам” номли фондда директорнинг инвестициялар ва технологиялар бўйича ўринбосари вазифасида ишладим. Ҳозир яна Америкадаман. – Бу ерда нима иш билан шуғулланасиз? Билишимизча, касбингиз ахборот технологиялари бўйича асосланган. – Ахборот коммуникацион т
БОБУР ОҚИЛХОНОВ: “МАШҲУР КОМПАНИЯДА ИШЛАШ УЧУН ТАЖРИБА КЕРАК”
20 июля 201920 июл 2019
24
3 мин