Найти в Дзене
Муҳрим блоги

Бугунги кун ҳақиқатлари ҳақида

Ўзбекистонда бир бош бошқарма бошлиғи ўринбосари борки, у мамлакат ҳукуматининг бир қатор вазирлари (вазир ўринбосарлари эмас, айнан вазирлари!) билан бир столда ўтириб, масалан, Жаҳон банкидан келган нуфузли делегация раҳбарлари билан тенгма-тенг музокара олиб бора олади. Эътибор беринг, у бош вазирнинг, Сенат раисининг ёки бирор бир вазирнинг ўринбосари эмас, балки бир вазирликдаги бошқармалардан бирининг бошлиқ ўринбосари. Қанақадир тушунарсиз ҳолат, лекин бугунги кун ҳақиқати бу. Бугунги куннинг яна шундай, асосан интернетда тарқалиб кетган ҳақиқатлари борки, аслида ўша ҳақиқатлар бўйича маълум мансабдорларга нисбатан қандайдир ишлар қўзғатилиши, ё бўлмаса — ҳеч бўлмаса — Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддаси иккинчи қисми (белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориш) билан жарима солиниши керак, бундай ўйлаб қарасанг (ахир «қонун барчага баробар»). Лекин интернетдаги бу ҳақиқатлар, бу гаплар «дилни оғритади», холос (аслид

Ўзбекистонда бир бош бошқарма бошлиғи ўринбосари борки, у мамлакат ҳукуматининг бир қатор вазирлари (вазир ўринбосарлари эмас, айнан вазирлари!) билан бир столда ўтириб, масалан, Жаҳон банкидан келган нуфузли делегация раҳбарлари билан тенгма-тенг музокара олиб бора олади. Эътибор беринг, у бош вазирнинг, Сенат раисининг ёки бирор бир вазирнинг ўринбосари эмас, балки бир вазирликдаги бошқармалардан бирининг бошлиқ ўринбосари. Қанақадир тушунарсиз ҳолат, лекин бугунги кун ҳақиқати бу.

Бугунги куннинг яна шундай, асосан интернетда тарқалиб кетган ҳақиқатлари борки, аслида ўша ҳақиқатлар бўйича маълум мансабдорларга нисбатан қандайдир ишлар қўзғатилиши, ё бўлмаса — ҳеч бўлмаса — Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддаси иккинчи қисми (белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориш) билан жарима солиниши керак, бундай ўйлаб қарасанг (ахир «қонун барчага баробар»). Лекин интернетдаги бу ҳақиқатлар, бу гаплар «дилни оғритади», холос (аслида шунисига ҳам шукр қилиш керак, балки).

Фото: Tesla
Фото: Tesla

Катта эҳтимол билан, айнан шундай ва шу каби бир қарашда тушунарсиз, мантиқсиздек ҳақиқатлар мамлакатни халқ шоирлари айтган «қаро туш» даврларига қайтаради (агар ўша даврлардан чиқиб улгурилган бўлса), юксак минбарлардан туриб айтилаётган сўз эркинлиги борасидаги таъкидлар, аксарияти ҳали ваъда даражасидаги фикрларни йўққа чиқаради. Энг ёмони, ишончга путур етказади. Энг ёмони шу, қолгани чикора. Менимча.

PS. Телеграмдаги канал — @muhrim.