Табиий сув–биосферанинг муҳим қисми. Биосферада суюқ ҳолатдаги сув ҳеч вақтда кимёвий тоза бўлмайди, уларда ион ҳолатда эриган моддалар бўлади. Табиий сув тоғ жинслари, атмосфера ва турли мураккаб организмлар билан мулоқотда бўлади. Атмосферадаги сув буғлари қуёш радиациясини фильтр (ушлагичи) бўлиб хизмат қилади. Ер юзида сув ҳаракатининг кескин таъсирини камайтиради. Сув ер юзининг иқлимини белгилайдиган асосий омил. Сувсиз об-ҳаво бўлмайди.Ер юзидаги сув буғларининг асосий манбаи океанлар ҳисобланади. Сувнинг асосий қисми деҳқончилик учун сарфланади. “Экология ва табиатни муҳофаза қилиш асослари” китобида берилган маълумотларга кўра 1 га ғўза, лавлаги, маккажўхори экини учун ўртача 4000-8000 м3 сув сарфланар экан. Сувнинг инсон талабини қондиришдаги сарфи ҳам катта. Бир одамнинг кундалик эҳтиёжини қондириш учун 300-500 литр сув сарфланади. Айниқса, тоза сув саноат эҳтиёжлари учун ҳам кўп ишлатилади. Ижтимоий тармоқлардан олинган маълумотларга кўра 1 тонна чўян эритиш ва унга шакл