Cув шундай минерал моддаки, у ер юзидаги барча организмлар (ўсимлик ва ҳайвонлар) тириклигини, яшашини таъминлайди. У барча ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайралари, тўқималари таркибида бўлиб, улардаги мураккаб кимёвий реаксиялар, яъни модда алмашинуви жараёни сув иштирокида ўтади. Одам танасининг 60–80% сув ташкил этади. Агар тирик организм 10–20% сув йўқотса, у нобуд бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, келгусида металл захиралари тугаб қолса, унинг ўрнига пластмасадан тайёрланган материаллар ишлатилади, ҳайвон ва ўсимлик маҳсулотларидан олинадиган озиқа моддалар етишмаса, унинг ўрнига синтетик моддалардан тайёрланган озиқа моддалар истеъмол қилинади, ҳатто ҳаво ўрнида ҳам газлар аралашмаси ишлатилиши мумкин, аммо ҳеч қачон сувнинг функциясини бошқа бирон модда бажара олмайди. Сув тугамайдиган ресурслар қаторига кириб, унинг айланма ҳаракати натижасида сув захиралари тикланиб туради. Кишилар сувнинг аҳамиятини билиб, қадимдан дарё ёки кўл бўйида уйлар, шаҳарлар қуруб яшаганлар, кўчманчи халқл