Одатда, биз тасвирда, кинотасвирларда табиийликдан кўра кўпроқ ясама декаративлардан фойдаланамиз. Объективда чиройли манзаралар, ҳашаматли уй ва қиматбаҳо жиҳозлар, тўкис рўзғор, бекам турмуш тасвирланади. Қаҳрамонларимиз ҳам албатта, шунга монанд бўлади. Устига-устак режиссёр ҳам объективдаги манзараларни янада бўрттиришга ҳаракат қилади. Яна бир алоҳида жиҳат бор. Бу томошабин таъби билан боғлиқ, яъни объективдаги ясамаликни бемалол хазм қилавериш. Бу қанчалик муҳим? Ижодий қобилиятни белгиловчи унсурми бу, ёки реалликнинг романтик ёндошувдаги жилосими? Нима бу?! Бугун мен ўз объективимда айнан шу саволларга жавоб топишни кўзладим. Постановкасиз кадрлар, табиий ҳолат ва манзаралар, реал ҳаётий қаҳрамонларни тасвирлашга интилдим. Объективда «Она бўлиш қийин» ёзуви. Бу иборани кўпчилик яхши тушунмайди. Тушунмайдигина эмас, ҳис этмайди. Балки шунинг учун ҳам асосий аудатория кўпроқ объективдаги тасвирдан бошқасини тасаввур қилгиси келмас. Нима бўлганда ҳам «Она бўлиш қийин»лигини